Келажак архитектурасининг 7 аломати (фотожамланма)
(last modified Tue, 05 Feb 2019 15:26:17 GMT )
феврал 05, 2019 20:26 Asia/Tashkent
  • Келажак архитектурасининг 7 аломати (фотожамланма)

Samsung SmartThings бўлинмаси мутахассислари шундай яқин келажакда уйларимиз қандай бўлиши борасидаги 7 тамойилни ажратиб кўрсатишди.

Сувости кварталлари, ўзиюрар шосселар ва қурувчи дронлар. Буларнинг бари хаёлот маҳсули эмас, балки яқин келажакдаги мегаполисларнинг ривожланиш жараёни ҳақидаги тахминлардир. Ҳарқалай, замонавий архитектуранинг таҳлили билан шуғулланувчи Samsung SmartThings бўлинмаси мутахассислари шундай фикрдалар. Улар яқин келажакда уйларимиз қандай бўлиши борасидаги 7 тамойилни ажратиб кўрсатишди.

Такомиллашган қурилиш материаллари бизга осма шосселар ва ердан кўтарилиб турувчи пиёдалар йўлаклари мавжуд бўлган шаҳарларни қуриш имконини беради. Оддий бетонли арматура ўрнини цемент қоришмали углерод наноқувурлари эгаллайди. Бу иншоотларнинг мустаҳкамлигини 16 баробарга оширади. Қурилишда қўлланиладиган пўлат трослар ўрнини улардан 100 баробар чидамли олмос арқонлар эгаллайди.

Бутун дунёдаги инженер ва конструкторлар инсонларнинг юксакликда яшашлари учун ўзаро курашга киришишади. Осмонўпар бинолар қурилиши тез орада янги даражага чиқади. Бунга Ироқда қурилиши режалаштирилаётган “Келинчак” минораси мисол бўла олади. Миноранинг режалаштирилган баландлиги 1151 метр бўлиб, у дунёдаги энг баланд бино бўлади.

Океан юзасида яшовчилар тўлқинлардан электр энергияси олишади ва махсус қурилмалар ёрдамида чучук сув билан таъминланадилар. Бундай мажмуалар нафақат аҳоли маскани, шунингдек сувости фермаларидан ҳам иборат бўлади

Космик маскан бу Марсга ўхшаган яшаш учун шароит йўқ жойларда қуриладиган гумбаз остидаги уйдир. Мана шундай уйлар қуриш технологияси ҳам ривожланмоқда – намунавий уйлар саҳроларда ёки сайёрамизнинг яшаш учун имкон йўқ жойларида барпо этилиши мумкин.