Ҳиндустон ва Россия шимол-жануб коридори қурилишини тезлаштириш учун келишиб олишди
(last modified Wed, 06 Feb 2019 07:19:23 GMT )
феврал 06, 2019 12:19 Asia/Tashkent
  • Ҳиндустон ва Россия шимол-жануб коридори қурилишини тезлаштириш учун келишиб олишди

Ҳиндистон ва Россия ўртасида Эрон орқали шимол-жануб халқаро коридори лойиҳасини тезлаштириш учун ўзаро ҳамкорлик мемарандуми имзоланди.

Эрон, Ҳиндистон ва Россия 2000 йилдан бошлаб ҳозиргача денгиз,темир йўл, автомобил трассаларини ўзига қамраб олган йўллар орқали ушбу халқаро коридорни фаоллаштириш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. Шимол-жануб коридори Осиё ва Европа ўртасидаги энг муҳим савдо-сотиқ йўли саналадиким, замон ва масофа нуқтаи назаридан анъанавий йўллар билан қиёслаганда 40 фоиз қисқартирилади ва харажот нуқтаи назаридан эса 30 фоиз арзонроқ бўлади. 

Шимол-жануб халқаро транзит коридори, транспорт ва коммуникация бўйича таркибий йўл ҳисобланади. Бу коридор Ҳинд океани ва Форс кўрфазини Эрондан Россия, Европа ва Шимолий Африкага бирлаштиради.

Халқаро бу коридор минтақа мамлакатларининг Европага экспорт қилишлари учун муносиб имконият яратади ва бир йилда ушбу коридор орқали транспартировка қилиш ҳажмини 20 миллиондан 30 миллион тоннагача етказиш тахмин қилинмоқда.  

Охирги пайтларда Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги савдо-сотиқ муомалалари ривож-равнақ топиши туфайли шимол-жануб халқаро коридорини тез муддат ичида ижро этиш учун икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларга замина яратмоқда.  Россия Ҳиндистонда 2000-2017 йиллар ўртасида 1,2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди ва ушбу сармоянинг асосий қисми эса нефт ва газ, мудофаа саноати, электростанциялар, энергетика ва инфратизилмалар лойиҳаларига киритилди. 

Халқаро бозорлардан кўпроқ улуш касб этиш ва миллий иқтисодиёт ривожланишининг нархига тасир етказиш кўрсатгичларидан бири унвонида экспорт қилишни ривожлантириш учун Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликлар ушбу икки мамлакатнинг асосий стратегияларидан бири саналади. Бундай стратегияга эга бўлиш учун транспорт саноатининг инфратизилмаларини ривожлантириш муҳим рол уйнайди. 

Халқаро ушбу коридорни қуриш билан Ҳиндистон Афғонистон ва Евроосиё мамлакатларининг иқтисодиётини ривожлантиришда янада муҳим рол уйнаши мумкин.  Шунга эътибор қаратиш лозимки, Эрон орқали ушбу халқаро коридорнинг ўтиши ҳам транзит қилишдан Эронга катта даромад келтириши мумкин. 

 Халқаро ушбу коридорни қуриш йўлида Эроннинг Чобаҳор портини ривожлантириш учун Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасида келишилган келишув минтақада, айниқса Кобул ва Деҳли учун савдо-сотиқ соҳасини ривожлантиришда муҳим рол уйнайди.

Ҳиндистон давлати Эроннинг Чобаҳор портини ривожлантириш учун 500 миллион долларга яқин сармоя киритишни назарга олган ва унинг асосий қисми ҳозиргача  амалга оширилган. 

Ёрлиқ