Исломий Инқилоб; Зулм ва истибдод остидаги халқларнинг уйғонишига сабаб бўлди
Ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойининг 22 кунида Эрон тарихида катта ўзгариш юз берди. Бу ўзгариш эса сиёсий масалалар бўйича эксперт ва мутахассислар ҳамда дунё мамлакатларини ҳайратда қолдирди.
20 асрда юз берган муҳим ва буюк ўзгаришлардан бири бу Исломий Инқилобнинг Эронда юзага келиши эди. Имом Хумайний (р.а) раҳбарлигида юзага келган бу инқилоб буюк қудратларнинг муносабатлари ва дунё муомалаларининг аксариятини ўзгартириб юборди ва халқаро тизимида кенг кўламли ўзгаришларни ижод этди.
Исломий Инқилоб икки қубли тизим ва совуқ уруш пайтида рўй берди ва мазҳабий ҳамда диний моҳиятга эга бўлиши билан жаҳон, айниқса ислом дунёсига катта тасир етказди. Бу нуқтаи назардан Исломий Инқилобни 20 асрда юз берган энг муҳим ҳодисалар қаторида жой бериш мумкин.
Эрон Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан 40 йил ўтмоқда ва бу инқилоб истиқлолни қўлга киритиш истагида бўлган ҳушёр халқлар учун катта иззат-эҳтиром ва жозибаликларга эгадир.
Эрон зўравон қудратлар тизимига қарши курашишда ғалаба қозониши билан дунё бўйлаб зулм ва истибдод остида бўлган халқлар ва мусулмонлар Исломий Инқилоб самарасидан баҳраманд бўлишлари учун жаҳонда исломий ва сиёсий биринчи инқилобни вужудга келтирди.
Бу Инқилоб бир томондан Исломий Инқилобнинг асосий мақсадлари, жумладан мустамлакачилик ҳукмронлиги остида бўлган бир халқнинг тақдирини назарга олган бўлса, бошқа томондан исломий тафаккур ва андеша тамоюлларини инқилобий ҳаракатларнинг пойдевори этиб тайинлади. Бу тамоюлларга эътиқод қилиш эса Эрон мусулмон халқининг инқилобий руҳияга эга бўлиши ва ижтимоий ҳаракатларни ижод этишда катта тасир етказишини намойш этди.
Эрон Исломий Инқилоб бошқа мамлакатларга катта тасир етказганига шак-шубҳа йўқ. Бу инқилоб шиорлари ва мақсадларининг муҳимлиги минтақа ва халқаро муҳитнинг шароитига қараб ислом дунёсида катта тасир етказган ҳодисалардан бирига айланди. Бу Инқилоб мусулмонлар ўртасида ўзига ишонч ҳосил қилиш, умид ва уйғонишлари сабабига айланди. Бу инқилоб хорижий қудратлар остида қолган халқлар ва фосид режимлар билан қарши кураш олиб бориш жиҳатида бостирилган халқларни бошқариш йўлида исломий қудратни ошкор этди. Минтақа халқларига етказилган бу тасир эса Исломий Инқилобга нисбатан Америка душманлигининг асосий сабабларидан биридир.
Америкалик назариётчи ва машҳур ёзувчи Навом Чомеский шундай фикр билдиради: "Эрон мустақил мамлакат ва Американинг зўравонликларига қарши кураш олиб бориши давом этаверса, Американинг мухолифати ва душманликлари ҳам давом этаверади. Эрон Ислом Жумҳурияти Американинг нуқтаи назаридан қабул қилиб бўлмайдиган мамлакат ҳисобланади. Чунки бу мамлакат ўз истиқлолига нисбатан масъулиятсизлик зоҳир этмайди."
Ҳозирги пайтда, минтақада юзага келган ўзгаришлар ҳам шуни кўрсатадики, Эрон Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан 40 йил ўтиши билан бу инқилоб зулм остида қолган халқлар учун илҳом бағишловчи манбага айланган. Шуни таъкидлаш жоизки, дунё халқлари ҳалигача Исломий Инқилобнинг минтақадаги кенг кўламли тасирининг шоҳидига айланмоқда.