Волгоградлик фуқаро ўз уйида Сталинград уруши музейи ташкил қилди (видео)
феврал 11, 2019 10:55 Asia/Tashkent
Волгоградлик Александр Егоров ўз уйининг подвалида Иккинчи жаҳон уруши вақтига доир минглаб топилмаларни жамлади.
Егоров музейида ҳам совет ҳам немис аскарларининг барча қуроллари, кийим бошлари ва ҳатто кундалик ҳаётда фойдаланган буюмларигача жамланган. Аскарлар кийим бошлари ва қуролларини 40 нафар манекенлар намойиш қилишади. Уларнинг юз ифодалари ўта табиий қилиб ясалган, баъзида ҳатто тирик деб ўйлаш ҳам мумкин.
Коллекцияда, барча калибрли ўқ-дорилар, снаряд ва миналар ҳам бор. Жумладан немислар томонидан Сталинградга отилган 211 миллиметрли энг каття снарядлар ҳам.
Ёрлиқ