Исломий Инқилоб ғалабасининг 40 йиллиги
(last modified Mon, 11 Feb 2019 11:58:50 GMT )
феврал 11, 2019 16:58 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб ғалабасининг 40 йиллиги

Эрон халқининг 22 баҳман кўча намойишларида бирдамлик ва шукўҳ билан ҳузур топиши ўтган 40 йил давомида зўравон тизими устидан Эрон халқининг ғалаба қозониши, ўзаро бирдамлиги ва устуворлиги тимсолига айланган.

Бу йилги кўча намойишлар ҳам халқнинг бирдамлиги ва ваҳдатининг жилваланишини намойиш этди. Эрон халқи келажакка умид билан қараб бу кўча намойишларда ҳузур топишлари билан Исломий Инқилоб ормонларига устувор эканликларини намойиш этишди. Эрон халқининг душманлари ҳам ушбу ҳақиқатни яхши тушунишади. Шунинг учун ўзларида бор куч-қудратни Исломий Инқилобдан Эрон халқини ноумид қилиш ва чарчатишга қаратишган. 

Америка Исломий тизим билан қаршилик кўрсатиш ва писохологик уруш арсасида учта стратегик мақсадни ўз ишчи дастурига киритган:

Биринчи;  Исломий тизимни турли фасодликларга алоқадор этиб кўрсатиш билан унинг эътиборини пасайтириш

Иккининчи; Бу тизимни ишга ярамайдиган этиб кўрсатиш орқали исломий тизим обрў-эътиборини камайтириш

Учинчи; Ижтимоий эътирозларни ижод этиш учун оғир иқтисодий санкцияларни жорий этиш билан исломий тизим ва халқ ўртасида фосила ва бушликни вужудга келтириш

Бироқ, Эрон халқи ўтган 40 йил давомида иқтисодий қуршов ва уруш каби оғир ва катта синовлардан ғурур ва шижоат билан ўтди. Бу йиллар давомида Эрон халқининг  инқилобни давом эттиришга бўлган азм-иродаси ва қатъийлигига ҳеч нарса шак-шубҳа тўғдира олмади. Синовдан ўтган Эрон халқини қайта синовдан ўтказиш эса хато ишдир. 

Эрон халқи ўзининг истиқлоли ва фаровонлиги учун инқилоб қилди. Бир халқнинг истиқлоли ва ғурурини фақат турмуш ва иқтисодий масалалар билан хулоса қилиш мумкин эмас. Бир инқилоб йирик ҳаракатларга замина яратади ва босимлар баробарида таслим бўлмаслик ҳамда оғирликлар баробарида фақат устуворлик билан билан амалда татбиқ этилади. 

Эрон халқи ана шунга асосланиб сабр-тоқат қилиш ва айни ҳолда ўзининг ички имкониятларига таяниб тасирчан ва устувор инқилоб унвонида шижоат билан ўз мавқеини мустаҳкамлади ва ўз йўлини давом эттирди. 

Бугун ҳам Эрон халқи ўтган йиллардан ҳам кучли ирода, устуворлик ва шодоблик билан ўз ормонларига мустаҳкам тўрибди. Бу ҳақиқат эса Америка сиёсатчиларининг ҳисоб-китобларига тўғри келмайди. 

Бу йилги 22 баҳман кўча намойишларида Эрон халқи шукўҳли ҳузур топишининг паёми зўравон қудратлар баробарида устуворлик билан қарши курашиш ва Оқ Уй расмийлари стол устида тўрган таҳдидлар ва вариантларга жавоб қайтаришдан иборат.