Варшава йиғилиши; Вашингтоннинг Эронга нисбатан амалга ошмаган фитнаси
(last modified Wed, 13 Feb 2019 12:56:44 GMT )
феврал 13, 2019 17:56 Asia/Tashkent
  • Варшава йиғилиши
    Варшава йиғилиши

Америка ўзининг Ўрта Шарқ фаолиятлари доирасида "Ўрта Шарқда тинчлик ва хавфсизлик" унвони остида икки кунлик йиғилишини бугун 13 феврал куни Польшанинг пойтахти Варшава шаҳрида ўтказади. Вашингтон бу йиғилишга 70 мамлакат даъват этилган,-деб иддао қилмоқда.

Варшава конфренциясида ўнлаб мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари иштирок этишлари ҳақида Американинг иддао қилишига қарамай кўп давлатлар бу йиғилишда иштирок этмасликларини эълон қилишди. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео дастлаб бу йиғилишни ташкил этилишдан мақсад бу Эроннинг минтақада нуфуз топишига қарши курашиш мақсадида, Ўрта Шарқда эркинлик ва барқарорликни юксалтириш деб эълон қилган эди.  

Майк Помпео бу конфренция ҳамма нарсадан олдин Эрон масаласига қаратилади,-деб айтган эди.

Америкаликлар бир қатор мамлакатларни бирлаштириб, Эронга қарши халқаро келишув тузиш имкониятига эга бўлишади деб тасаввур этишади. Аммо Американинг асосий мақсади бу конфренцияни Эроннинг минтақадаги нуфузига қарши фазо яратишдан иборат.   

Бироқ, ушбу йиғилишга нисбатан 4-1 гуруҳига аъзо мамлакатларнинг совуқ муносибат билдиришлари шуни кўрсатадики, Вашингтон бу мақсадга эришиш учун кўп монеаларга юзмаюз бўлади. 

Ўрта Шарқ жараёнларида тасирчан мамлакат унвонида Россия қатъийлик билан ушбу конфренцияга мухолифатини эълон қилди ва уни Баржом ядровий фаолиятлар дастурини мағлубиятга учратиш учун амалга оширадиган сайъ-ҳаракат ,-деб тавсиф этди. 

Европанинг буюк мамлакатлари ҳам ташқи ишлар вазирларидан пастроқ лавозимда бўлган намояндалар даражасида иштирок этишади.  

Германия ташқи ишлар вазири Хейко Маас Эронга қарши ташкил этилган Варшава конфренциясида қатнашмайди ва ушбу конфренцияда ташқи ишлар вазирлигининг расмийларидан бири қатнашади,- деб эълон қилди. 

Бундан олдин европалик айрим расмийлар бу конфренцияга қатнашмасликлари ёки унга мойиллик зоҳир этмасликларини эълон қилишган эди.

Эронга қарши ташкил этилган бу конфренцияни танқид остига олишлари туфайли Америка ташқи ишлар вазирлиги бир неча вақт олдин бу конфренциянинг кун тартибида ўзгартириш киритди.

Америка ташқи ишлар вазирлиги нашр этган охирги баённомасида, бу конфренция бир нечита масала, яъни "Минтақадаги бўҳрон ва унинг минтақа ва ноҳарбийларига тасири", "Ракеталарни ишлаб чиқариш ва уни кенгайтирш олдини олиш", "Энергетика соҳасида ривожланаётган янги таҳдидлар ва кибер хавфсизлиги" ҳамда "Экстремизм билан қарши курашиш" каби масалалар жой олади,-деб келтирилди.  

  Экспертларга кўра, америкалик расмийлар Варшава конфренцияси яхши истиқбол этилмагани боис ушбу конфренция кун тартибида таҳлил этилиши лозим бўлган масалаларни ўзгартириш билан ташқи ишлар вазирлари мазкур конфренцияда иштирок этмасликлари мизонини камайтириш қарорига келишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу конфренцияда иштирок этадиган мамлакатларнинг расмийлари ва ташқи ишлар вазирлари ўзаро катта ихтилофларга эгалар ва Эронга қарши келишувни ижод этиш бўйича Американинг истак-хоҳиши амалда татбиқ этилиши назарга ташланмайди.  

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бир неча вақт олдин Твитттерда паём нашр этиб, унда Польша ва ушбу конфренцияда иштирок этувчи мамлакатларнинг вакилларига Америка томонидан Эронга қарши ташкил этилган охирги намойишда қатнашган шахслар ёки ҳалок бўлишган ёки шарманда бўлишган ёки эътибордан четга қолиб кетишган. Эрон ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлган,-деб эслатиб ўтди. 

 

Ёрлиқ