Бу-Эрон
феврал 17, 2019 10:52 Asia/Tashkent
Бу видеода 7 минг йиллик тарихга эга Сайлак теппалигини тамоша қилишингиз мумкин.
Сайлак Кошондаги Эрон маркази илк маданиятининг номи ҳисобланади. Сайлак ушбу шаҳарнинг жануб-ғарбида жойлашган. Кошоннинг Фин минтақасида жойлашган Сайлак қадимий ёдгорлиги 7 минг йиллик тарихга эга. Сайлак теппалиги қадимий одамларнинг ибодат қилиш макони бўлган ва сопол ва лойдан қурилган теппаликдир. Вайронага айланган Сайлак қадимий теппаликларида бир неча инсон скелетлари ва қадимий идишлар топилган. Топилган бу нарсалар Франциянинг Лувр музейи, Эрон миллий музейи, Боғи Фин музейи ва ушбу қадимий маконнинг яқинидаги музейларда сақланмоқда.