Бразилиядаги ўрмон ўртасида топилган ўлик кит олимларни ўйлантириб қўйди (видео)
феврал 25, 2019 10:42 Asia/Tashkent
Бразилиядаги ўрмонлардан бирида ўлик ҳолдаги букри кит топилди.
Воқеа Пара штатининг Маражо ороли соҳилбўйининг ўрмон ҳудудида юз берган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш, санитария ва атроф-муҳит департаменти маълумотларига кўра, кит ўлик ҳолда топилган. Унинг узунлиги 11 метрни, эни 6 метрни ташкил қилган.
Бошқармада яшаш муҳити океан бўлган кит сувдан бунчалик узоқда топилганини аниқлаши керак бўладиган махсус гуруҳ ташкил этилди. Биологлар жонзотнинг ўлими сабабларини ҳозирча айтиша олмаяпти.
“Китнинг ичи ёриб кўрилмоқчи. Бир қарашда унда ҳеч қандай жароҳатлар йўқ. Шу сабабли китнинг ўлимига нима сабаб бўлганини тушунмоғимиз лозим”, деб вазиятга изоҳ берган департамент вакили Кэти Сильва.
Ёрлиқ