Космик иншоот кўринишидаги масжид (фотожамланма)
(last modified Thu, 28 Feb 2019 10:57:16 GMT )
феврал 28, 2019 15:57 Asia/Tashkent
  • Космик иншоот кўринишидаги масжид (фотожамланма)

Космик иншоот кўринишидаги масжид

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида замонавий архитектура ютуқларидан бири сифатида баҳоланаётган масжид очилди. Бу масжиднинг миноралари ноодатий кўринишга эга бўлиб, кўкка бўй чўзган бу минораларда олтин ҳарфлар билан араб ёзувидаги оятлар битилган. Бу минораларнинг баландлиги 90 метрни ташкил қилади ва иккиси ҳам Макка шаҳри томон узанган.

Масжидда бир вақтнинг ўзида 1800 киши ибодат қилиши мумкин. Унда аёллар ва эркаклар учун алоҳида заллар мавжуд. Бундан ташқари, бу ерда таълим учун хоналар ва кутубхона ҳам барпо қилинган.

Масжиднинг асосий биносининг ички деворлари ҳаттотлик санъати воситасида нақшлар ҳамда оятлар билан безатилган.