Маст ҳолда бошқарилган Россия кемаси Жанубий Кореяда кўприкка урилди (видео)
Россиянинг «Сигранд» юк кемаси Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги автомобиль кўпригига урилган.
Жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ. Воқеадан сўнг, кўприкнинг зарар етган қисми қайтадан ёпилган. Россия кемасига етган зарар даражаси ҳақида маълумот йўқ.
Хабарда айтилишича, тўқнашувдан 40 дақиқа ўтгач, Пусан портига круиз лайнери ҳам кириб келган.
Воқеа сабаби ҳали аниқланмаган. Корея қирғоқ хавфсизлиги хизмати берган хабарга кўра, кема капитанининг қонида кўп миқдорда алкоголь борлиги аниқланган (0,3 промилле рухсат этилган жойда 0,86 промилле). Тўқнашув вақтида у кемани бошқарганми, йўқми ҳали номаълум.
Воқеа 28 февралда маҳаллий вақт билан соат 16:20 да содир бўлган. Тонгда Пусанга келган «Сигранд» Владивостокка қайтиб кетмоқчи бўлган.