Жарлик устидаги ғаройиб хитойча ресторан (фотожамланма)
(last modified Sat, 09 Mar 2019 08:25:18 GMT )
март 09, 2019 13:25 Asia/Tashkent
  • Жарлик устидаги ғаройиб хитойча ресторан (фотожамланма)

Жарлик устидаги ғаройиб хитойча ресторан

Жарлик устидаги ғаройиб хитойча ресторан

Хитойдаги энг ғаройиб, сайёҳларга ёқадиган жойлардан бири шубҳасиз Fangweng ресторанидир. У Силин дарасидаги (Хубэй провинцияси) гўзал манзарали водийда жойлашган. Унинг ўзига хос жиҳати ярми ғорда, қолган қисми эса жарлик устида осилиб туришидадир. Бу ерга ташриф буюриб нафақат овқатланишингиз, балки ердан бир неча юз метр баландликдаги манзаралардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Ресторанга келиш учун кўримсиз бинодан ўтишингиз керак. Бироқ ҳафсалангиз пир бўлмасин, ундан кейин ингичка кўприкдан ўтасиз. Хавфсизлик мақсадида конструкция панжаралар билан тўсилган. Бироқ шунда ҳам қўрқув камаймайди. Умуман олганда, табиат гўзаллигига назар солганингиз сайин қўрқув сизни тарк этади ва ресторандаги ҳашамат муҳитига тезроқ етишга ошиқасиз.