Бинямин Натаниёҳунинг ирқчилик амаллари давом этмоқда
Исроил бош вазири Бинямин Натаниёҳу ўзининг шахсий саҳифасида ирқпапрастлик изҳоротлари давомида, Исроил этник ва ирқий асосга эга тизимдир ва фақат яҳудийларга тегишлидир,-деб ёзди.
Ирқпарастлик сионистик режимнингг пойдевори ва асосини ташкил этади. Исроиллик расмийларнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари, сиёсатлари ва баён этаётган изҳоротларининг барчаси ирқпарастликнинг тимослидир.
Муҳим масалалардан бири бу ишғолий сарзаминларда Исроил томонидан шаҳарчалар қуриш ҳисобланади. Ҳозирги кунгача турли ташкилотлар ва шахсиятлар ишғолий сарзаминларда шаҳарчалар қуришни давом эттирилиши ҳақида хавотирланиш изҳор этиб, уни ирқпарастлик тимсоли деб баҳо беришмоқда.
БМТ хавфсизлик кенгаши 2016 йил декабр ойида 2334 резолюциясини тасдиқлади ва расмий равишда Исроил томонидан шаҳарчалар қуришни маҳкум этиб, шаҳарча қуришни тўхтатишни талаб этди. Аммо Бинямин Натаниёҳу ва унинг кабинети ҳеч қачон бу резолюцияга риоят этмади. Ҳатто бу резолюция тасдиқланишидан кейин шаҳарчалар қуришни янада тез суратда давом эттирди.
БМТ -нинг Ўрта Шарқ (Ғарбий Осиё)-нинг тинчлик ишлари бўйича вакили Николай Малодинов бундан олдин Хон Шайхунда фаластинликларнинг уйларини бузиб ташлаш учун Исроил режимининг амалга оширган сайъ-ҳаракатларини танқид қилиб, бу сайъ-ҳаракатни Женева тўртинчи конвенциясининг катта хатоси деб билди.
Муҳим сиёсатлардан бири бу 2018 йил июл ойида Исроил парламентида яҳудий мамлакати қонунини тасдиқлашдан иборат эди. Бу қонунга кўра, Исроил яҳудийларнинг сарзамини ва иврит тили эса Исроилда расмий тил эълон қилинган. Байтул-Муқаддас ҳар иккала қисми, яъни шарқий ва ғарбий қисми эса Исроил пойтахтидир.
Мухолифларнинг аксарияти бу қонун тасдиқланишидан кейин уни ирқпарастлик ва опортоидни исботловчи омил деб билишди. Аммо Бинямин Натаниёҳу уни қўллаб-қувватлади.
Исроиллик расмийлар расмий изҳоротларида ҳам ушбу режим нажодпараст режим эканлигини ошкора баён этишди ва ўтган куни Бинямин Натаниёҳу томонидан баён этилган изҳорот ҳам шу жумладандир. Натаниёҳу қатъийлик билан "Исроил этник ва ирқий асосга эга тизимдир ва фақат яҳудийларга тегишлидир",-деб эълон қилди.
Исроиллик расмийларининг бундай изҳоротлари, сиёсатлари ва сайъ-ҳаракатларининг мажмўи фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ошкора тарзда поймол этишини намоён этишига қўшимча, амалда ишғолий сарзаминларда истиқомат қилувчи арабларнинг ҳуқуқларини ҳам назарга олмайди. Ҳолбуки, араблар Исроил жамиятининг бешдан бир қисмини ташкил этади.
Натаниёҳунинг расмий равишда ўз нуқтаи назарини изҳор этиши "аср муомаласи" лойиҳасида Америка ва Исроил ниятини яққол ошкор этади.
Дональд Трамп "аср муомаласи" лойиҳасини Фаластин ва Исроил ўртасидаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида таклиф этди. Агарчи ҳалигача расмий равишда тақдим этмаган бўлсада, аммо тарқатилган хабарларга кўра, бу лойиҳа комил тарзда Исроил манфаатларини қўллаб-қувватлайди.
"Аср муомаласи"-ни кузатиб борадиган ва яқинда бир нечита араб мамлакатларига сафар қилган Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер яҳудийлар билан яқин алоқададир. Натаниёҳунинг ўтган куни баён этган изҳороти шуни кўрсатадики, "аср муомаласи" нафақат фаластинликларга қарши қаратилган, балки ишғолий сарзаминларда истиқомат қилувчи араб фуқароларига ҳам қарши қаратилган лойиҳадир. Шунинг учун "аср муомаласи" лойиҳаси ирқпарастлик ва нажодпарастлик сайъ-ҳаракатларнинг асоси ва пойдеворини ташкил этади.
Хулоса қилиб айтганда, Бинямин Натаниёҳунинг ирқпарастлик сайъ-ҳаракатлари ҳатто ишғолий сарзаминларда ҳам жиддий мухолифатларга учради. Масалан: Исроил парламентида яҳудий мамлакати резолюциясининг тасдиқланишидан кейин ишғолий сарзаминлардаги айрим шахсиятлар ва гуруҳлар бунга мухолифат қилишди. Бунга қарамай, Натаниёҳу охирги пайтларда ички жиддий босим остига юзмаюз бўлган. Ҳатто ўтказилган ижтимоий сўровларга кўра, келаси парламент сайловларида унинг мағлуб бўлиш эҳтимолини кўрсатди. Шунинг учун у ирқпарастлик изҳоротларни баён этишни такрорлаш билан бирга ифротий яҳудийларнинг қўллаб-қувватлашишларини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.