Руҳонийнинг Ироқдаги уч кунлик сафари самарали ўтди
-
Эрон президенти доктор Ҳасан Руҳоний
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ироққа қилган сафарининг учинчи кунида Нажафи Ашраф шаҳрида Ироқ шиа мусулмонларининг олий мартабали маржаи Оятуллоҳ Систоний билан учрашиб музокара ўтказди.
Ироқ шиаларининг олий мартабали маржаи Оятуллоҳ Систоний чоршанба куни Эрон Ислом Жумҳурияти президенти билан учрашганида, қўшни мамлакатлар билан Ироқ алоқаларини кенгайтиришни истиқбол этди ва ИШИД террористик гуруҳининг террористлари устидан ғалаба қозонишда ушбу мамлакатга дўст бўлган мамлакатларнинг муҳим рол уйнаганини қадрлади.
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ироқ шиаларининг тақлид қилиш маржаи билан учрашуви катта аҳамиятни касб этади. Бу учрашув шуни кўрсатдики, икки қўшни мамлакат сифатида Ироқ ва Эроннинг яхши алоқаларини янада мустаҳкамлаш учун икки мамлакатнинг сиёсий иродага эга бўлишига қўшимча, Ироқдаги энг олий диний маржаиятнинг жиддий қўллаб-қувватлашини талаб этади.
Ироқ жамиятида Оятуллоҳ Систонийнинг махсус мавқега эга бўлиши ўзига хос аҳамият касб этади ва ушбу мамлакатда ИШИД террорчи гуруҳ билан қарши кураш олиб боришда Оятуллоҳ Систонийнинг уйнаган муҳим роли ҳеч кимга сир эмас.
ИШИД такфирий гуруҳ билан муштарак кураш олиб бориш мақсадида Ироқ армияси ва халқ ўртасида ваҳдат ва иттифоқ ташкил этиш учун Ироқ шиалари олий мартабали маржаининг қуйган талаби кучли бир қудрат сифатида Ироқда ИШИД террористик гуруҳини йўқ қилиб ташлаган тасирчан ва муҳим гуруҳни ташкил эта олди.
Эрон президентининг Ироққа қилган сафари чоғида Бағдод ва Теҳрон ўртасида бешта келишувнинг имзоланиши, 2019 апрел ойидан бошлаб Ироқ ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилиш, Ироқ ва Эрон чегарасида саноат шаҳарчаларини ижод этиш учун келишувга келиш, Ироқ ва Эрон ўртасида ривожланаётган алоқаларининг стратегиясидан далолат берадиким, ҳеч қайси бир бегона куч унга монеа ярата олмайди.
Эрон президентининг Ироққа қилган уч кунлик сафари ва икки мамлакат олий мартабали масъулларининг ўзаро муносабатларни барча томонлама кенгайтиришни таъкидлашлари шуни кўрсатдики, икки қўшни мамлакат сифатида Ироқ ва Эрон стратегик ҳамкорликларни мустаҳкамлаш йўлида устуворлик билан ҳаракат қилишмоқда.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосимий сешанба куни Америка ташқи ишлар вазирлигида "Эронга қарши сайъ-ҳаракат гуруҳи " раиси Бриан Хукнинг дахолат этувчи изҳоротларига қарши аксиламал кўрсатиб, Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг Ироққа қилган сафари ҳақида Эрон ва Ироқ ўз алоқаларини мустаҳкамлаш ва давом эттириш учун ижозат олмайди,-деб айтди.
Эрон ва Ироқ тил, мазҳабий ва маданий жиҳатдан кенг муштаракликларга эга бўлиши сабабли ИШИД террорчи гуруҳидан кейинги даврларда ҳамкорликларни кенгайтириш учун яхши имкониятларга эгадир.
Минтақа мамлакатлари ва қўшни мамлакатларга нисбатан Эрон сиёсатининг шаффоф эканлиги ва хавфсизлика кафолат берадиган ягона йўл сифатида минтақавий ҳамкорликларни эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг Ироққа қилган учкунлик сафари ва шиа, сунний, кўчманчи халқлар ҳамда Ироқнинг диний намояндалари билан билан учрашув ўтказгани Ғарбий Осиё стратегик минтақасида Эроннинг ваҳдат яратувчи дипломатиясининг тимсолидир.