Доғистонда телпак кўринишидаги «Ҳабиб Арена» қуришмоқчи (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i44381-Доғистонда_телпак_кўринишидаги_Ҳабиб_Арена_қуришмоқчи_(видео)
Доғистонда телпак кўринишидаги «Ҳабиб Арена» қуришмоқчи
(last modified 2019-03-16T12:33:04+00:00 )
март 16, 2019 17:29 Asia/Tashkent

Доғистонда телпак кўринишидаги «Ҳабиб Арена» қуришмоқчи

Қозоғистондан келган архитекторлар гуруҳи Ҳабиб Нурмагомедовнинг муваффақиятидан илҳомланиб, ўз лойиҳасини доғистонлик инвесторларга тақдим этди ва ўз ғояларига видеони илова қилди.

Архитекторларнинг таъкидлашича, сарой етти минг томошабинга мўлжалланган бўлади.

Аренанинг ён томонлари телпак билан бурканинг уйғунлигини акс эттиради. Тунда эса интерактив ёритиш тизими ёрдамида стадион ҳавога кўтарилган бургутни эслатади.

Телпак Ҳабиб Нурмагомедовни UFC’нинг бошқа жангчиларидан ажратиб турувчи белгига айланган. Унинг жанглардаги муваффақиятлари ушбу бош кийимини дунёга машҳур қилди.