Афғонистон ва Тожикистон чегарасида ИШИД кучларининг тўпланишидан МДҲ мамлакатлари хавотирланмоқда
МДҲ мамлакатлари ижроия қумитасининг раиси Тожикистон чегараси ва Афғонистоннинг шимолий қисмини назорат қилишга қаратилган ИШИД террористик гуруҳининг сайъ-ҳаракатини хавотирланарлидир,-деб айтди
Сергей ЛебедевТожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган МДҲ қуролли кучлари бош штаби қумондонлари қумитасининг йиғилишида устувор ривожланишни таъминлаш ва тинчликни муҳофазат этиш учун МДҲ мамлакатларининг олиб борадиган сайъ-ҳаракати бугунги кунда катта аҳамиятни касб этади,-деб айтди.
МДҲ ижроия қумитасининг раиси шунингдек, Чехия ва Польшада Американинг рекета ҳаво ҳужумлари мудофаа системаларини жойлаштиришга тегишли лойиҳаларни ижро этиш ҳамда Ғарбий Европа ва жануб-шарқда ушбу мамлакатнинг ҳарбий тажҳизотларининг мавжудлиги МДҲ мамлакатларининг чегарасида кескинликларни ижод этади, -деб қўшимча қилди.
Озарбойжон, Араманистон, Белоруссия, Қазоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон республикаларининг вакиллари Душанбе шаҳрида ўтказилган МДҲ мамлакатлари қуролли кучлар штаби қомондонлари қумитаси йиғилишида иштирок этишди.
МДҲ 1991 йилда Совет Иттифоқининг 15 республикасини бирлаштириш мақсадида ташкил этилди. Ҳозирги кунда Озарбойжон, Арманистон, Белоруссия, Қазоғистон, Қирғизистон, Малдовия, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзодир.
Марказий Осиё мамлакатларида террорчилик таҳдиди ортиб бормоқда. Чунки бир томондан бу мамлакатлар ўз чегараларида террорчи гуруҳлар томонидан кенг босим ўтказишлари ва Афғонистон билан қўшни эканликлари сабабли доим хавф-хатарга юзмаюз бўлишмоқда.
Шунингдек Афғонистондаги барқарорсизлик, инсон савдоси ва гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш каби кенг хавфсизлик оқибатларни ҳам келтириб чиқарадиким, бу масаланинг ўзи ушбу мамлакатларга янада кенгроқ хавфсизлик босимларни вужудга келтиради.
Бошқа томондан Марказий Осиё мамлакатлари экстремистик гуруҳларга қўшилиш учун тайёр тўрган потенциал жамиятдан азият чекмоқда. Чунончи, ўтган йиллар давомида бир неча минг киши Марказий Осиё мамлакатларидан Сурия ва Ироққа боришди ва ИШИД такфирий террористик гуруҳига қўшилишди.
Бундан олдин Марказий Осиёдаги айрим жараёнлардан бир қисми Толибон гуруҳи билан ҳам яқин ҳамкорлик қилишди. Бу масала эса Марказий Осиё мамлакатларининг хавотирланиши сабабига айланган.
Эндиликда, бу террорчи гуруҳнинг қуллайдиган тактикаси ва душманликларини эътиборга олган ҳолда ИШИД террористик гуруҳининг мавжудлиги бу мамлакатлар учун жиддий бир таҳдид бўлиши мумкин.
Шунинг учун Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса Фарғона водийси ҳавзасида жойлашган ва Афғонистон билан чегарадош мамлакатлар ушбу хавотирланишларга қарши жавоб қайтаришнинг энг яхши йўли бу терроризм билан қарши кураш олиб боришда мувафаққиятли минтақавий тажрибаларга эътибор қаратишлари ҳисобланади.
Узоқ йиллар давомида минтақа миқёсида терроризм билан қарши кураш олиб боришда Эрон Ислом Жумҳурияти касб этган тажрибасини минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш қаторида бирдамлик ва ҳамкорликлар орқали Марказий Осиё мамлакатлари ихтиёрида қуйиши мумкин.