Россиянинг арктикадаги ҳарбий базаси ҳаётидан ( видео)
“Арктик учяпроқ” - Россининг энг шимолий доимий ҳарбий базаси бўлиб, у ерда 150 аскар 18 ой давомида мутлақ автоном яшаши мумкин.
“Арктик учяпроқ” номи билан танилган Россининг энг шимолий доимий ҳарбий базаси Франц-Иосиф Ери ороллар тизимида жойлашган. Ҳарбий базанинг асосий вазифаси – ҳаво ҳимоясини таъминлашдир.
Базанинг умумий майдони 14 минг м2. База учбурчак шаклида жойлашган учта беш қаватли бинолардан иборат бўлиб, улар бир бири билан истиладиган коридорлар орқали уланган.
Ҳарбий базада 150 аскар 18 ой давомида автоном равишда яшаши учун етарлича ёнилғи ва озиқ-овқат заҳиралари жамланган. Базада аскарлар дам олиши, даволаниши, ўқиши учун барча шароитлар яратилган.
Ҳарбий база фундаменти музликларга қиқилган устунлардан иборат. Ҳарбий база ердан бир неча метр кўтарилиб тургани учунунинг атрофида қор уюумлари тўпланмайди.