Натаниёҳу нопок усуллар билан ғалаба қозонди
(last modified Sat, 13 Apr 2019 07:34:38 GMT )
апрел 13, 2019 12:34 Asia/Tashkent
  • Натаниёҳу нопок усуллар билан ғалаба қозонди

Ишғолий сарзаминларда муддатидан олдин ўтказилган парламент сайлови Ликод партияси ва Натаниёҳунинг ғалабаси билан якунланди.

Исроил парламентининг 21 сайлови 9 апрел куни ўтказилди. Бу сайлов 2009 йилдан бошлаб ҳозиргача сайлов иштирокчилари ўртасида жиддий рақобат бўлиб ўтган биринчи сайлов эди. Асосий рақобат Ликод партиясининг раиси Бинямин Натаниёҳу ва Исроил армиясининнг собиқ раҳбари Бани Гонтеш раҳбарлигидаги оқ ва мовий коалиция ўртасида бўлиб ўтди. 

Сайловдан олдин ўтказилган охирги ижтимоий сўровлар шуни кўрсатардики, оқ ва мовий коалиция парламентда Ликод партиясига қараганда кўпроқ жой эгалларди. Аммо норасмий натажалар шуни кўрсатдики, Ликод партияси яна бир маротаба бошқа гуруҳларга қараганда кўпроқ овоз тўплади.

Бу ҳақда иккита муҳим масалани эътиборга олиш лозим: 

Биринчи масала шундан иборатким, Натаниёҳунинг ғалабаси Дональд Трампнинг кўмаки ва "нопок" йўл билан қўлга киритилди. Натаниёҳу сайловнинг бу даврида ўнчи ва сўлчи партияларнинг мухолифати ва тўртта молиявий коррупция билан юзмаюз бўлган эди ва унинг сиёсий ҳаёти охирга еткагани ҳақидаги эҳтимоллар юзага келган эди. 

Бироқ, Натаниёҳу ушбу парламент сайловида ғалаба қозониши учун Дональд Трамп барча ноқонуний сайъ-ҳаракатни амалга оширди. Трамп дастлаб 25 март куни Суриянинг Жўлан тепаликларини Исроилники деб эълон қилди. Ҳолбуки, БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюциясига биноан, Жўлан тепаликлари Сурия ер-ҳудудларининг бир қисмидир. Бунга қўшимча, Трамп Исроил парламенти сайловларидан бир кун олдин Исломий Инқилоб соқчилар корпусини террористик гуруҳлар рўйхатига киритди.  Трамп бундай сайъ-ҳаракатларни амалга шириш билан Исроил оммавий афкорига парламент сайловида Бинямин Натаниёҳунинг ғалабаси уларнинг манфаатидадир деган паёмни етказди. 

Кўп экспертлар ва шахсиятлар, жумладан Муҳаммаджавод Зариф Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ва Суриянинг Жўлан тепаликларига қарши Трампнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатларига нисбатан муносабат билдириб, Трампнинг амалга оширган сайъ-ҳаракати Натаниёҳуга сайлов совғаси эди, -деб ёзишди. 

Хитойнинг Шиёмин университети Ғарбий Осиё (Ўрта Шарқ) масаласи бўйича тадқиқот марказининг раҳбари Фонг Хунгадо ҳам Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши Трампнинг амалга оширган ҳаракатини Натаниёҳуга берган сайлов совғаси эди,-деб айтди. 

Шак-шубҳасиз, Трампнинг бу сайъ-ҳаракати Натаниёҳунинг ғалаба қозониши учун нопок ва ифлос йўл эди. Чунки, бу йўл халқаро ҳуқуқларга хилоф бўлишига қўшимча, бошқа рақиблар қаршисида Исроил сайловининг бошқа рақибини қатъий ҳимоят қилиш ҳисобланадиким, бир мамлакатнинг ички сайловида бегоналар аралашувининг тимсолидир. 

Дональд Трамп хорижий биринчи раҳбар сифатида ҳам Натаниёҳуни ғалаба билан табриклади ва Натаниёҳу яхши дўстдир деб паём ҳам ёзди. 

Иккинчи масала бу Исроил парламентида Натаниёҳу ва Ликод партиясининг ғалаба қозониши ишғолий сарзаминда шахсий ва партиявий диктаторликнинг шаклланишидан далолат беради.  Исроил Ғарбий Осиёда (Ўрта Шарқ) энг яхши демократияга эгадир деб иддао қилади. Аммо демократиянинг асосий шарт-шароитларидан бири бу давлат органларида истеъдодли кишилар ишлаши лозим. Бироқ, амалда Исроилнинг давлат органларида истеъдодли кишиларнинг фаолият олиб бориши мушоҳада этилмайди. 

Натаниёҳу 1996-1999-гача ва 2009 йилдан бошлаб ҳозиргача Исроилнинг бош вазирлик лавозимини ўз зиммасига олган. Энди, Натаниёҳу 2009 йилдан бери тўртинчи марта ва 1996 йилдан бўён эса бешинчи марта бош вазир сифатида қудрат бошида фаолият олиб боради.

Бу ҳодиса шундай бир вазъиятда рўй бермоқдаким, Натаниёҳу тўрта молиявий коррупцион иш ва ҳаёт мушкулотларининг ортиб кетиши сабабли ишғолий сарзаминлар аҳолиси аксариятининг эътирозлари билан юзмаюз бўлган. Бундай вазъиятни эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки Натаниёҳу ташкил этадиган вазирлар маҳкамаси узоққа бормайди. Бу вазирлар маҳкамаси тарқалиб, ишғолий сарзаминларда бошқа бир муддатидан олдин сайлов ўтказилиши муқаррар.