Қозоғистон президенти Тошкентга келди (фото)
(last modified Mon, 15 Apr 2019 07:27:37 GMT )
апрел 15, 2019 12:27 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев
    Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

 

Ёрлиқ