Самарқандда яна сув тошқини (фотожамланма)
апрел 16, 2019 14:52 Asia/Tashkent
16 апрель куни тонг саҳардан бошлаб ёққан ёмғир оқибатида Самарқанд шаҳрининг бир қатор кўчаларини яна сув босди.
Қайд этилишича, халқ тилида «Макаронка» номи билан машҳур бўлган кўчадаги дренаж тизимлари ҳам йиғилган сувга дош бера олмаган.
Эслатиб ўтамиз, 29 март куни ҳам Самарқандда кучли ёмғир ёғиши натижасида йўлларни сув босган. Сув ҳаттоки кўплаб хонадонларнинг ҳам ичигача кириб боргани тасвирланган видеолар тарқалганди.
Ёрлиқ