Даҳшат! Ўзбекистонда ҳар куни ўртача битта одам ўлдириляпти
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i44863-Даҳшат!_Ўзбекистонда_ҳар_куни_ўртача_битта_одам_ўлдириляпти
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 3 ойи ичида 90 та қотиллик жиноятлари содир этилган. Бу рақамлар прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинган ҳисоботда келтириб ўтилган.
(last modified 2019-04-18T05:07:06+00:00 )
апрел 18, 2019 09:59 Asia/Tashkent
  • Даҳшат! Ўзбекистонда ҳар куни ўртача битта одам ўлдириляпти

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 3 ойи ичида 90 та қотиллик жиноятлари содир этилган. Бу рақамлар прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинган ҳисоботда келтириб ўтилган.

Хабарда таъкидланишича, содир этилган қотиллик жиноятларининг ҳозирча фақат 1 таси фош этилмасдан қолмоқда.

Шунингдек, таҳлил этилаётган даврда прокуратура органлари томонидан 3 212 (3 264) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага ёки 1,5 фоизга камайган. Шундан 1 756 (1 819) нафар шахсга нисбатан 1 129 (1 183) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 54 тага ёки 4,5 фоизга камайган.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида 399 (263) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан, 210 (143) таси ЖПКнинг 83-моддасига, 189 (120) таси 84-моддасига асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,1 (9,7) фоизини ташкил этади.