Трамп Америка конгресси қарорига вето қуйди
Яманга қарши урушда Саъудия коалициясининг асосий ҳомийси бўлмиш Америка президенти Дональд Трам Яманга қарши урушда ушбу тажовузкор коалицияни Америка томонидан ҳарбий ҳимоятини тўхтатишга тегишли бўлган Америка конгресси қарорига вето қуйиш билан яна бир марта Арабистонни қўллаб-қувватлашиши билан бирга амалда Яманнинг бегуноҳ халқига қарши Саъудия коалициясининг урушини давом эттириш мавзўсини тасдиқлади.
Агарчи Америка ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари Саъудия коалициясининг Яманга қарши уруши бошланишидан бўён Арабистон ва Бирлашган Араб Амирликларига кўмак берган бўлсада, аммо 2018 йил октябр ойида Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносида саъудиялик машҳур мухолиф журналист Жамол Қошиқчини фожиали тарзда қатл этилиши ва саъудиялик режимни жазо бериш учун Американинг ичкарисида юзага келган оммавий афкорнинг босими ва дунё жамоатчилигининг аксиламал кўрсатиши Яманга қарши ноинсоний урушда Саъудия коалициясини Америка томонидан қўллаб-қувватлашишни тўхтатиш масаласи баён этилди.
Шунинг учун Америка конгресси вакиллари охирги ойларда Яманда инсоний бўҳроннинг кенг шиддат олиши билан бир вақтнинг ўзида Яман урушида Саъудия коалициясини ҳимоя этиш учун Американинг иштирок этишини тўхтатиш мақсадида Дональд Трампни ундашга сайъ-ҳаракат қилишлари сабабига айланди.
Америка намояндалар мажлисидаги демократлар раҳбари Ненси Пелоси бу тортишувларни охирга етказишни таъкидлаш зимнида, мамлакат парламенти Дональд Трампдан тинчлик масаласини ўз сиёсатининг муҳим мавзўсига айлантиришини ва биз билан бирга инсонларнинг жонини нажот бериш ва ушбу бўҳронни охирга етказиш учун ечим йўлини топиш учун ҳамкорлик қилишини истайди,-деб қўшимча қилди.
Бироқ, Трампнинг сиёсати доим Арабистонни ҳимоят этиш бўлиб келган. Чунки Арабистон минтақада Вашингтон учун иқтисодий ва стратегик шерикдир ва Америкадан қурол-яроқ сотиб олувчи энг катта мамлакат ҳисобланади.
Статистик маълумотларга кўра, Америка 2018 йилда Арабистонга бевосита 4 миллиард 400 миллион долларга тенг миқдорда қурол-яроқ сотган. Шунинг учун Трампнинг давлати Бирлашган Араб Амирликлари ва Арабистон билан ўз алоқасини заифлантиришга мойиллик зоҳир этмайди. Бироқ, Яманга қарши Саъудия коалициясининг амалга оширган бомбардимонлари ҳозиргача минглаб яманликларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олишлари ҳамда қашшоқ ушбу мамлакатда кенг вайронагарчиликларнинг сабабига айланган.
Халқаро амнистия ташкилоти ўз ҳисоботида, Ғарб мамлакатлари уруш воситаларини сотишдан оладиган фойдалари ўрнига миллионлаб яманлик ноҳарбийларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва ўз зиммаларига олган қонуний мажбуриятларини бажаришлари лозим,-деб эълон қилди.
Бошқа томондан Дональд Трамп конгресс қарорига вето қуйиш билан конгрессга яна бир марта урушни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилиш президентнинг қўлида эканлиги ва конгресс ушбу ишга аралашиши мумкин эмаслигини эслатиб ўтди.
ироқ, мазкур қарор ҳомийларининг фикрига кўра, Яман урушида Американинг иштирок этиши асосий қонунга зиддир ва бунга асосан урушда иштирок этиш учун Американинг қўшилиши ҳақида президент эмас, балки конгресс қарор қабул қилиши лозим.
Бундай шароитда, Трамп яна бир маротаба Ғарбдаги иттифоқчиларини хурсанд қилди. Чунончи, Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири Анвар Қарқош конгресс қарорини вето қилишда Трампнинг қабул қилган қарорини стратегик ва ўз вақтида қабул қилинган қарор деб билди ва Америка президенти Дональд Трампнинг Яманда араб коалициясини қўллаб-қувватлашиши ижобий белгидир,-деб қўшимча қилди.
Конгресс қарорига Трампнинг вето қуйиши ва Яманга қарши ҳужум қилиш учун Саъудия коалициясини ҳимоя этишини давом эттириши шундай бир вазъиятда бўлиб ўтмоқдаким, дунё жамоатчилиги ҳозирги уруш ва Яман бўҳронини охирга етказишни талаб қилмоқда. Аммо шундай назарга ташланадиким, бу урушдаги молиявий манфаатлар Америка ва унинг иттифоқчилари учун муҳим ва биринчи навбатда тўради.