Эронга ҳарбий ҳужум уюштирган Америка Табас саҳросида мағлубиятга учраган эди
Бугун 2019 йил 25 апрел куни Табас саҳросида Американинг ҳарбий мағлубияти куни билан тўғри келади. Бу тажовузда Америка шармандаликча мағлубиятга учради.
Милодий 1980 йил 25 апрелда Табас саҳросида Эронга қарши Американинг амалга оширган ҳарбий тажовузи Эронга қарши Американинг фитна-найранглари ва унинг дахолатларига эътироз қилиш мақсадида, Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳга пайравлик қиладиган талабаларнинг инқилобий сайъ-ҳаракатлари натижасида, Теҳронда жосуслик идорасига айланган Американинг элчихонасини тасарруф этишди ва Теҳрондаги Америка элчихонаси маҳаллида маъмурият ниқоби остида жосуслик фаолиятлари билан шуғулланадиган дипломатик маъмурларнинг баъзиларини қулга олганларига қарши аксуламал кўрасатиш эди..
Имом Хумайний (р.а)-га пайравлик қиладиган талабаларнинг инқилобий ҳаракати натижасида, Америка элчихонаси фаолиятининг моҳияти 13 обон куни (1979 йил 4 ноябр куни) юзлаб ҳужжатлар ва далилларни кашф этиш билан фош этилди.
Америка армияси бу амалиётни аниқ амалга ошириш мақсадида Аризона штатига юборилди ва Табас шароитига мос келадиган оғир шароитда керакли ҳарбий-тактик машғулотларни ижро этган эди. Америкаликлар бу мақсад билан "Делта Форс" номли 132 нафардан иборат махсус гуруҳни Эронга ҳужум қилиш ва гаровга олинган дипломатларни озод этиш учун ташкил этишди.
Табасда америкалик ҳарбийларнинг тажовузи (Operation Eagle Claw) "Бургут панжаси" деб номланган эди.
Табасга 6-та самолёт ва 6-та вертолёт етиб келиб кеча кечқурун узоқликда жойлашган минтақада ерга қунди. Аммо ёқилғи олиш вақтида вертолётлардан бири техник нуқсонга учради ва ҳали амалиёт бошланмасдан 3-та верталёт ишдан чиққан эди. Америка президенти амалиёт маркази билан сўҳбатлашганидан кейин ҳарбий кучларнинг қайтишига дастур берди. Аммо вертолёт ва самолётлар учишлари вақтида чанг-тўполон бошланди ва 130-Эс самолёти ва СиИч-53 вертолёти бир-бири билан тўқнашиб ёниб кетди. Бу ҳодисада 8 нафар америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлишди ва 4-та вертолёт эса учолмади. Қолган гуруҳ аъзолари 5-та самолёт билан "Нимитз" самолёт ташувчи кемасига етиб боришди. Шу тартиб билан бу амалиёт тўлиқ мағлубиятга учради.
Американинг собиқ мудофаа вазири Гарвард Браун мағлубиятга учраган амалиётда Америка ҳарбийларидан саккиз нафари ҳалок бўлишди ва гаровга олинганлар эса 1981 йили январ ойида Роналд Рейган Америка президенти бўлишига қадар озод этилмади,-деб айтди.
Шундай қилиб "Бургут панжаси" номли амалиёт Табас саҳросида чанг-тўполон ичида мағлуб бўлди ва америкаликлар шарманда бўлишди.
Табас амалиёти яна бир маротаба Американинг тажовузкорлигини намоён этди. Аммо бу расвогарчилик Америка тажовузларининг охирга етиши маъносида эмасди. Америкалик жосусларни озод этиш учун Американинг ҳарбий дахолати Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин Эронда Американинг дахолат этиш мақсади нинг моҳиятини ошкор этган сайъ-ҳаракат эди.
Ҳақиқат шундаки, Эронга қарши Американинг душманлиги 40 йилдан бери давом этмоқда.