Ол-Саъуднинг инсонларни оммавий қатл этишдаги янги жиноятлари
(last modified Sat, 27 Apr 2019 08:20:16 GMT )
апрел 27, 2019 13:20 Asia/Tashkent
  • Ол-Саъуднинг инсонларни оммавий қатл этишдаги янги жиноятлари

Ол-Саъуд томонидан 37 кишини ўлим жазосига маҳкум этиш дунё оммавий афкорининг жиддий аксиламал кўрсатиши билан юзмаюз бўлди. Аммо Америка ҳимояти сояси остида ҳалигача Ол-Саъуднинг одамларни оммавий қатл этишига қарши санкция эълон қилингани йўқ ва Ол-Саъуд ҳар қандай жазодан озод этилган.

Арабистон ички ишлар вазирлиги 23 апрел куни террористик сайъ-ҳаракатлар айблови билан 37 кишини ўлим жазосига маҳкум этганини эълон қилди.

Бу сайъ-ҳаракат бир нечита жиҳатдан инсонларга қарши содир этилган жиноят ҳисобланади. 

1. 37 кишини ўлим жазосига маҳкум этишнинг ўзи инсонларни оммавий қирғин қилиш ҳисобланади. Халқаро қонун ва қоидаларда оммавий қирғин қилиш уруш жинояти ва инсониятга қарши содир этилган жиноятдир. 

2-Арабистонлик 37 фуқарони ўлим жазосига маҳкум этиш адолатсизлик билан амалга оширилди. Қийноққа солиш орқали айбни бўйнига қуйиш ва намойишли тарзда муҳокама этиш билан ўлим жазосига маҳкум этилганларнинг айримлари 18 ёшли болалар эдилар.

БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари олий кенгашининг комиссари Мишель Боша арабистонлик 37 кишини ўлим жазосига маҳкум этишни қоралаш зимнида, Саъудия Арабистонида адолатли суд жараёнининг йўқлиги ва ушбу шахсларни "қийноққа солиш" орқали айбни бўйнига олишга нисбатан хавотирланиш изҳор этди. 

3. Ўлим жазосига маҳкум этилган 37 кишидан 32 нафари аққалиятни ташкил этувчи шиа мусулмонлар намояндалари эдилар. Бу шахслар Ол-Саъуд режими иддао қилган терроризм билан алоқадор бўлгани ва бу жараённи қўллаб-қувватлашишлари сабабли эмас, балки давлатга қарши эътироз қилишда иштирок этишлари сабабли ўлим жазосига маҳкум этилди. 

Халқаро амнистия ташкилоти Ол-Саъуднинг содир этган ушбу жиноятига қарши аксиламал кўрсатиб, Ол-Саъуд ҳукумати бостириш учун сиёсий восита сифатида ўлим жазосидан фойдаланади,-деб таъкидлади.  Ҳақиқатан ҳам бундай вазъият Арабистонда мазҳабий камситишнинг намунасини намойиш этади. 

4. Арабистонлик фуқаролар ижтимоий тармоқларда Ол-Саъуд режимининг бу сайъ-ҳаракатига қарши эътироз билдиришди ва охирги тўрт йил давомида Малик Салмон ва унинг ўғли томонидан аққалиятни ташкил этувчи шиа мазҳабли мусулмонларга нисбатан босим ўтказиш сиёсати давом эттирилмоқда,-деб талқин этишди. 

Зикр этиш жойизки, Арабистоннинг ичкариси ва хорижида ўлдириш ва жиноят содир этишга нисбатан Ол-Саъуднинг бепарволик зоҳир этишининг сабаби бу Америка томонидан ушбу хонадонни ҳимоя этиши ҳамда тўланадиган саъудиялик доллар баробарида зўравон қудратларнинг сукут сақлашларидир. Ҳақиқатан ҳам Саъудия давлати Ғарбий Осиё (Ўрта Шарқ) баробарида Американинг қўлланаётган ҳозирги сиёсатларидан Арабистон ичида ва хорижида ўз мухолифларини бостиришни собиқаси бўлмаган тарзда кучайтириш учун бир фурсат сифатида баҳра олмоқда.  

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Саъид Шаҳобий бу ҳақда шундай деб айди: "Саъудия Арабистони ҳукумати шундай бир вазъиятда 37 кишини ўлим жазосига маҳкум этдиким, Исроил ва Американинг қўллаб-қувватлашиши сояси остида ҳеч ким уларни танқид остига олмаслигига ишонарди." 

Ол-Саъуднинг ушбу жиноятига қарши Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партиясининг нашр этган баёниясида, Америка Арабистонни қўллаб-қувватлашиши инсон ҳуқуқларига ғамхўрлик қилиш ва уни муҳофазат этиш учун халқаро жамоатчиликнинг сукут сақлашлари сабабига айланди. Бунинг сабаби шундаки, Америка нефт ва молиявий манбаларни муҳофазат этишни хоҳлайди,-деб келтирилган. 

Хулоса қилиб айтганда, агарчи Америка Ол-Саъуднинг жиноятларини ҳимоят этса ва европалик қудратлар ҳам бунга нисбатан сукут сақласаларда, аммо Ол-Саъуднинг оммавий афкор наздидаги  чеҳраси ижобий эмас. Чунончи, халқаро жамоатчилик Ол-Саъуд амалдорларини қотиллар деб тилга олишади.