Тошкентда илк бор "Гуллар фестивали" ўтказилмоқда (фотожамланма )
(last modified Sat, 04 May 2019 11:36:37 GMT )
май 04, 2019 16:36 Asia/Tashkent
  • Тошкентда илк бор

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ландшафт маданияти соҳасидаги энг ёрқин воқеага старт берилди. Тошкент ҳокимлиги ташаббуси билан илк маротаба Ландшафт санъати халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда.

Дарвоқе, ландшафт, дизайн, архитектура, флористика соҳаларидаги етакчи мутахассисларнинг нималарга қодир эканликлари, улар тафаккурининг серқирра маҳсулотларидан фестивал кунлари Тошкентнинг турли бурчакларида баҳраманд бўлиш мумкин бўлади.

Фестивал дастуридан - ландшафт кўргазмаси, гуллар фестивали, келинлар сайли, мастер-класс, шоу-дастурлар, оилавий байрамлар ва бошқа кўплаб ёқимли сюрпризлар ўрин олган.

Фестивал 3-5 май кунлари Истиқлол ва Зарафшон кўчаларида, Алишер Навоий номидаги кутубхона ҳудудида 9.00дан 22.00га қадар бўлиб ўтади.