Фаластиндаги сиёсий кучлар "аср муомаласи"-га қарши бирлашишди
(last modified Sun, 12 May 2019 07:26:12 GMT )
май 12, 2019 12:26 Asia/Tashkent
  • Фаластиндаги сиёсий кучлар

"Аср муомаласи" лойиҳаси ҳали расмий равишда эълон қилмаган бўлса ва унинг айрим бандлари оммавий ахборот воситалари орқали нашр этилган бўлсада, аммо фаластинлик гуруҳлар америкалик ушбу лойиҳага қарши ягона консенсусга келишди.

Ғарбий Осиё масаласи бўйича Дональд Трамп давлатининг муҳим стратегияларидан бири бу "аср муомаласи" ҳисобланади. 

Бу лойиҳа ошкора ва биртомоонлама тарзда Исроилнинг манфаатларини ҳимоя этади. Ҳолбуки, фаластинликлар ушбу лойиҳада ютқазадиган муҳим томон ҳисобланишади. 

"Аср муомаласи" лойиҳасида нафақат икки мамлакат ўртасидаги ҳал йўли назарга олингани йўқ, балки Исроил томонидан ишғол этилган фаластингликларнинг айрим сарзаминлари ҳам ушбу режимга берилади. Фаластинликларнинг мазҳабий,тарихий ва ер яклихтлигининг рамзи бўлмиш Қудс ҳам 2018 йил декабр ойида Трампнинг қабул қилган қарори билан Исроилга тақдим этилди. 

Фаластиннинг БМТ-даги элчиси Риёз Мансур бу ҳақда фаластинликлар "аср муомаласи"-ни Исроилни тўлиқликча тарафдорлик қиладиган лойиҳа деб билишларини баён этиш зимнида, "аср муомаласи" лойиҳаси фаластинликлар учун ҳеч қандай манфаат бермайди. Чунки ишғол этилган сарзаминларни зудлик билан Исроилга қайтариб бериш сабабига айланиб, фаластинликларнинг ўз она ерларига қайтиш ҳақ-ҳуқуқларига монеа яратади,-деб айтди.  

Бироқ, "аср моумаласи" лойиҳаси фақат Исроил томонидан Фаластиннинг географик ер-ҳудудларини ишғол этиш лойиҳаси эмас, балки Фаластинни ҳар қандай ҳарбий ва мудофаа этиш қудратидан маҳрум этиш ҳам ҳисобланади. Чунки ахборот воситаларининг тарқатган хабарига кўра, бу лойиҳада Фаластинни армия ва қурол-яроқларсиз ташкил этиш назарга олинган.

Халқаро алоқалар масаласи бўйича эксперт Ҳасан Ҳонийзода бу ҳақда мазкур лойиҳада назарга олинган ягона қурол-яроқ бу полициянинг индивидуал қуроллари ҳисобланади. Бу нуқтаи назардан уша қадим замонлардан бошлаб ҳозиргача  фикрларида бўлган қурол-яроқсиз ва хавф-хатарсиз Ғаззани ташкил этиш пайида юришибди,-деб таъкидлади. 

"Аср муомаласи"-лойиҳасининг ушбу банди шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, Исроилнинг ихтиёрида ядровий қурол-яроқ бор. Бунга қўшимча, бу лойиҳа шундай бир вазъиятда Исроил ва Американинг ишчи дастурига киритилганким, Исроил режими муқовимат гуруҳларининг ракета ва ҳаво ҳужумлари бўйича қудратига қарши мағлубиятга учради. Бу режим 2018 йил октябр ойида ва 2019 йил апрел ойидаги уюштирган охирги иккита уруши фақат 2 ва 4 кун давом этди ва Натаниёҳу эса ўт очишни тўхтатишга мажбур бўлди.   

"Аср муомаласи" лойиҳасидаги бандлар, айниқса Фаластиннинг ихтиёрида армия ва қурол-яроқ бўлишига монеа яратишга асосланган бу ирқпарастлик лойиҳага қарши мухолифат қилиш учун фаластинликларда ягона позиция шаклланиши сабабига айланган. 

Фаластин ташқи ишлар вазирлиги ўзининг бир баёниясида, "аср муомаласи" номли Америка президентининг тақдим этган лойиҳаси ишғолий Фаластинда апартеид тизимини кучайтириш ва уни қонунийлаштириш учун олиб борилган сайъ-ҳаракатдир,-дея эълон қилди. 

Бундан олдин Фаластин исломий муқовимат ҳаракати (Ҳамас) ва исломий жиҳод ҳам "аср муомаласи" лойиҳаси билан қарши курашиш учун фаластинликларнинг ягона фронти ташкил этилгани ҳақида хабар берди. 

Шунинг учун фаластинлик гуруҳлар "аср муомаласи" лойиҳасига қарши кўпроқ исломий ва араб мамлакатларини жалб этиш учун сайъ-ҳаракат қилишмоқда. 

Ҳамас ҳаракатининг Теҳрондаги вакили Холид Қудумий ислом ва араб жиҳоди ва бошқа эркинсевар жиҳодлар сионистик режимга қарши устуворлик билан тўришлари лозимлигини эслатиб ўтиб, исломий ва араб мамлакатлари дипломатик ва сиёсий сатҳда минтақада Америка давлатининг зўравонлиги ва жиноятларига жиддий монеа яратишлари лозим,-деб айтди. 

Ўтган бир йил давомида, фаластинлик гуруҳларнинг мухолифати ва хорижий босимларнинг кучайиши натижасида Америка давлати "аср муомаласи" лойиҳасини намойиш этишни кечиктириши сабабига айланди.

"Аср муомаласи" лойиҳасига мухолиф бўлган араб ва исломий мамлакатлар сонинининг кўпайиши ва фаластинлик гуруҳларнинг ўртасида вужудга келган ягона консенсуснинг мустаҳкамланиши ирқпарастлик ушбу лойиҳани нашр этиш учун Вашингтоннинг шак-шубҳаларини кучайтириши мумкин.