Трамп Эрон халқини ҳақорат қилди
Америка президенти Дональд Трамп 2017 йил январ ойида Оқ Уйга келганидан кейин Эрон Ислом Жумҳуриятини ағдариш ва уни заифлантиришни ўз ишчи дастурига киритди. Америка 2018 йил 8 май ойида Баржом ядровий фаолиятлар дастуридан бир томонлама чиққанидан кейин Эронга қарши собиқаси бўлмаган барчатомонлама санкцияларни жорий этиб, Эрон халқини тиз чуктиришга ҳаракат қилди.
Трамп Эронга қарши ўзининг охирги сайъ-ҳаракатида Баржом ядровий дастурда ўзининг аввалги позициясини такрорлаш ҳамда Ғарбий Осиё минтақасига кўпроқ ҳарбий кучларни жўнатиш билан таҳдид солиш зимнида, Эрон халқини ҳақоратлади.
Америка президенти яна Эронга қарши таҳқирловчи "террорист халқ" иборасини ишлатиб, улар террорист халқ ҳисобланишади ва биз буни қабул қила олмаймиз,-деб айтди.
Трамп ўз нутқининг давомида кўп эронликларни танийман ва улар фавқулодда одамлар ҳисобланишади, аммо бу мамлакат жуда ёмон вазъиятдалар ва бу ерга келганимда улар терроризмнинг ҳомийси эдилар,- деб таъкидлади.
Трамнинг Эрон халқига қарши душманона изҳороти Эрон Ислом Жумҳурниятини мағлубиятга учратиш учун эронликларни ўз сайъ-ҳаракатларига жалб этишда мувафаққиятсизликка учрагани сабабидан эди. Эрон халқи бир неча маротаба Исломий Жумҳурият тизимига вафодор эканликларини ҳамда Американинг фитна-найранглари билан қарши курашиш учун ўзларининг азм-иродаларини намойиш этишган. Айниқса 2019 йил 11 феврал кунида Исломий Инқилоб ғалаба қозониши муносибати билан 22 баҳман кўча намойишларида Эрон халқининг қизғин ва кенг иштирок этишлари Трампни ошкора тарзда умидсизлантирди.
Трамп эронликлар бир неча муддатдан бўён ранж-азоб тортишмоқда ва улар яхши келажакка лойиқдирлар,-деб иддао қилди.
Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида, Эрон халқи учун ғамхўрлик қилишга иддао қилди, аммо энди бу халқни террорист деб айбламоқда. Бу эса Эрон халқига нисбатан Трамп давлатининг бирбирига зид ёндошувининг нишонасидир.
Бироқ, Эрон халқи 40 йил давомида ҳеч қачон Американинг босимлари ва таблиғотлари тасири остида Исломий Жумҳуриятдан юз угириш, ўз истиқлолидан қўл тортиш ҳамда Вашингтоннинг истак-хоҳишларига қараб амал қилишга ҳозир эмасликларини исботлашди. Америка Эронга қарши ҳарбий таҳдид солиш, собиқаси бўлмаган иқтисодий санкцияларни жорий этиш ва таблиғот билан уруш олиб бориш билан Эрон халқини ўз истак-хоҳишлари баробарида таслим этишга ундай олади деб тасаввур этади.
Трамп давлати бу мақсад билан санкциялардан бир восита сифатида фойдаланиб, Эрон халқининг яшаш шароитини оғирлаштириб, шу билан бирга Эронда нотинчликлар ва тартибсизликлар заминасини вужудга келтиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда.
Американинг бу сиёсати Эроннинг ички ишларига аралашиш маъносидадир ва бу сайъ-ҳаракат халқаро қонунларга зид ва БМТ резолюцияси ҳамда халқаро қонун-қоидаларга хилофдир. Айни пайтда, Трампнинг Эронга қарши бундай муносабат қилиши шуни кўрсатадики, у Эрон халқини яхши таниймайди.
Ўтган йиллар тажрибаси шуни кўрсатадики, Эронга қарши босимлар қанчаги кучайтирилган бўлса, шунча Эрон халқининг ҳамжиҳатлиги ва бирдамлиги ҳам мустаҳкам бўлган.
Бунга қўшимча, Эронга қарши санкцияларни жорий этиш учун амалга оширган барча сай-ҳаракатларда Трамн давлати яккаланиб қолди. 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатлар Эрон билан салбий муносибат қилиш ва Баржом ядровий дастури келишувига қарши унинг нотўғри амал қилишини танқид остига олишди. Ҳатто Вашингтоннинг Европадаги шериклари ҳам Баржом ядровий муштарак комлекс сайъ-ҳаракатларни сақлаш учун кенг сайъ-ҳаракат олиб боришмоқда.
Вашингтоннинг Атлантика кенгашида Эрон масаласи бўйича эксперт Барбара Славин энди дунё жамоатчилиги Америка билан бирга эмас. Трамп давлати халқаро жамоатчиликни ўз сиёсатларига буйин сундиришга мажбур этишга ҳаракат қилмоқда. Ҳолбуки, мамлакатларнинг аксарияти бу сиёсатни қабул қилишмайди. Бинобарин Эрон тизими биринчи босқичда ғалаба қилди ва ядровий келишувлар натижасида қўлга қиритган ютуқларини мустаҳкамлади. Энди эса бу мамлакат билан халқаро миқёсда асосий уйинчи сифатида муносабат қилинади,-деб айтди.
Эронни яккалантириш ва уни босим остида эканлигини кўрсатиш учун Трамнинг иддао қилишига қарамай минтақа ва Эронга қарши Вашингтоннинг дахолат этувчи ва ҳаддан ташқари талаблари баробарида устуворлик кўсатиши сабабли Эрон иИлом Жумҳуриятига нисбатан Американинг душманона муносибатидан келиб чиққан Эронга қарши Трамп давлатининг салбий муносабат қилишидан дунё ҳамжамиятлиги огоҳдир.
Американинг амалга ошираётган сиёсати Эрон халқи бирдамлигининг мустаҳкамланиши ва зўравон қудратларга нисбатан бадбинлик ҳис-туйғусининг кучайиши сабабига айланган.
-
Германия давлати Трампнинг Эронга қарши сиёсатларини танқид қилди
-
АҚШ сенаторлари Трампнинг Эронга қарши позициясига аксиламал кўрсатди