Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р.а) риҳлатлари йиллиги
Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а) риҳлатларидан 30 йил ўтмоқда.
Имом Хумайний (р.а) ислом дунёси ва Эрон масаласига нисбатан огоҳ мутафаккир ва курашувчи шахсият эдилар. Шу сабабдан ул зотнинг риҳлатларидан 30 йил ўтган бўлсада, аммо ҳалигача Имом Хумайний (р.а)-нинг сиёсий, маданий, ижтимоий ва диний андешалари мураккаб бугунги кун йўлини ёруғлантирмоқда.
Исломий Инқилобни амалга ошириш шак-шубҳасиз 20 асрнинг буюк ҳодисаларидан эди. Дунёнинг машҳур жамиятшуноси Антони Гидензнинг айтишича, Исломий Инқилоб дунё аҳлининг диққат-эътиборини марксизм ва либерализмдан исломга жалб этди.
Диний ўзликни қайта тиклаш, мусулмонларнинг уйғониш ҳаракати ва ислом ҳаётини янгитдан тиклашни Имом Хумайний (р.а)-нинг андишелари сояси остида Исломий Инқилобнинг энг асосий ва энг муҳим ютуқларидан бири деб ҳисоблаш лозим.
Имом Хумайний (р.а) Эронда фасодлик ва мустабидлик режими бўлган шоҳ режимига қарши устуворлик кўрсатиб, ҳеч қачон таҳдидлар, сургун қилиш ва босимлардан қурқмадилар, чунки инқилобчи бўлишнинг ҳақиқий мафҳумига ишонардилар.
Ана шу хусусият Эронда катта ўзгаришга шароит яратди ва бугун эса бутун дунёда ибрат- намунага айланган. Бу ибрат-намуна нафақат Эрон халқининг тақдирини ўзгартириб юборди, балки исломий уйғонишнинг буюк жараёни ва инқилобий ҳаракатлар йўлини ҳам аниқлаб берди.
Шу сабабдан Америка уша Инқилоб ғалаба қозонгани ибтидосидан бошлаб турли баҳоналар, фитна-найранглар ва санкциялар жорий этиш билан Эронга қарши кураш олиб борди ва ҳозирги кунда Эронга қарши коалицияни ташкил этиш билан исломий ҳаракат, Исломий Жумҳурият тизими барқарорлиги ва ривожланишига монеа яратмоқда. Аммо бу фақат хом хаёлдир.
Имом Хумайний (р.а) ўзларининг сиёсий иллоҳий васитяномаларининг бир қисмида исломий Эрон ёруғ ва ёрқин келажагини аниқлаб бериб, шундай марҳамат этган эдилар: " Барчалар учун менинг васиятим шуки, қодир Аллоҳ таоло йўлида мустақиллик, ўз-ўзини англаш ва ўз ўзини таъминлаш томон ҳаракат қилинг. Худо сизлар билан бўлишига шак-шубҳа йўқ. Агар сиз Худонинг хизматида бўлсангиз исломий мамлакатнинг юксалиши ва ривожланиши учун юксак руҳия билан курашинг!"
Имом Хумайний(р.а) иккита муҳим усул, биринчиси таҳдидларга нисбатан таслим бўлмаслик ва иккинчиси эса катта исломий уйғониш сабабига айланган мустамлакачи зўравон жараёнлар қаршисида уйғонишга таяндилар.
Бу уйғонишнинг муҳим тасирларидан бири бу жаҳонда маънавиятни қайта тиклаш эди. Инсоният Ғарб ва Шарқ мактабларида ҳақиқатни излаб юрган бир пайтда тўсатдан Инқилоб юзага келди ва дунё аҳлини фикрлаш ва тафакур қилишга ўндади.
Имом Хумайний (р.а)-ни кўпчилик мустамлакачи тизимга қарши ул зотнинг таслим бўлмаслик руҳияга эга бўлишлари билан танишади.
Имом Хумайний (р.а) ва инқилобга нисбатан дунё зўрпавон қудратларининг муносабати ва душманлик қилишинининг асосий сабабини ана шу масалада деб билиш лозим.
Ҳақиқатан ҳам Имом Хумайний (р.а)-нинг илғор андишаларидан илдиз олган Исломий Инқилоб жаҳонда зўравон қудратлар тизимини кескинликларга учратиши ва исломий Инқилобнинг глобаллашуви сабабига айланди.
Имом Хумайний (р.а) "адолатпарварлик"-ни Эрон халқининг асосий талаби сифатида кураш майдонига киритдилар. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, ул ҳазрат адолатсизлик ва зулмга қарши кураш олиб бориш ва дунё зўравон қудратларнинг мастамлакачилик сиёсати билан қарши курашиш йўлида мангу қоладиган жараёнга айланиши учун Исломий Инқилоб ҳаракатининг пойдиворини вужудга келтирдилар.
Бунга асосан, дунёнинг эрксевар халқлари учун илҳом бағишловчи манба сифатида Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозониши дунёнинг сиёсий ҳаракатлари, айниқса исломий мамлакатларнинг диққат-эътиборига юзмаюз бўлди ва 40 йилдан бери бу инқилоб турли мамлакатлардаги адолатсевар ҳаракатларга илҳом биришни давом эттирмоқда.
Бу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, Исломий Инқилобнинг мангу қолган муҳим тасирларидан бошқа бири исломий уйғонишни қайта тиклаш эди.
Зўравон қудратларнинг ҳаддан ташқари талабларига қарши Эрон халқининг устуворлик кўрсатиши, юклатилган саккиз йиллик уруш ҳамда ундан кейин турли санкцияларга қарши муқовимат кўрсатиши каби синов майдонларида ғалаба қозониши жаҳонда зулм билан қарши курашишда Эрон халқи ва Исломий Инқилобнинг ибрат-намунасига айланди. Ҳозирги кунда бу уйғонишнинг нишонасини дунё ва минтақа халқларида мушоҳада этиш мумкин.
Эрон халқи Исломий Инқилоб муаззам раҳбари огоҳлиги сояси остида зўравон қудратлар тизими қаршисида устуворлик кўрсатиш билан Имом Хумайний (р.а) -нинг инқилобий андишаларига таяниб мустақиллик, ғурур ва иззат-эҳтиром йўлини давом эттиришини исботлади. Бу руҳия ва мақсад бор экан ҳеч қайси бир қудрат Эрон халқига зарар етказа олмайди.
Бугунги кунда, Эрон Исломий Инқилоби ўз ормонлари билан бирга зўравон қудратлар қаршисида устуворлик билан қарши тўрибди ва дунё аҳлига бир халқ ўз иродаси билан ҳатто дунё қудратлари ҳисоб-китоби ва муносибатларида катта ўзгартиришлар киритиши мумкинлини кўрсатди.
Бу 30 йил давомида Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Исломий Инқилобнинг ифтихорли йўлини давом эттириш учун раҳбарликни бошқаришни ўз зиммаларига олдилар. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари хорижий барча фитна-найранглар, оғирликлар ва ички мушкулотларга қарамай Инқилоб ормонлари ва мақсадлари сари ҳаракат қилдилар.
Эндиликда, Инқилобнинг 50 йилиги ва ёруғ келажакка қараш билан Инқилобнинг иккинчи қадами бошланган.
Эрон халқининг ишончи шундан иборатки, иззат билан яшашнинг ягона йўли бу ҳамжиҳатлик ва бирдамлик сояси остида сайъ-ҳаракат қилиш ва ўз-ўзига ишонишдан иборатдир.