УЕФА Миллатлар лигасигнинг биринчи яримфиналида Португалия ғалаба қозонди (фотожамланма)
(last modified Thu, 06 Jun 2019 09:51:43 GMT )
июн 06, 2019 14:51 Asia/Tashkent
  • Португалия футбол жамоаси
    Португалия футбол жамоаси

УЕФА Миллатлар лигасигнинг биринчи яримфинали Португалия ва Швейцария ўртасида кечди. Портудаги «Драгау» стадионида кечган учрашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинда ҳисобни португалияликлар сардори Криштиану Роналду очди. 34 ёшли футболчи 25-дақиқада жарима зарбасидан унумли фойдаланди.

Ўйиннинг 52-дақиқасида Фабиан Шер Бернарду Силвага қўполлик ишлатгани учун Феликс Брих 11 метрлик нуқтани кўрсатди, аммо меҳмонлар видеотакрордан фойдаланишни талаб қила бошлашди. Ҳакам экран қаршисига борди ва пенальти белгилади... Португалия дарвозасига. Маълум бўлишича, муҳокамадаги фолдан аввалроқ бошқа фол рўй берган - Португалия жарима майдонида. Ҳакам Нельсон Семеду Стивен Цуберга қарши қўполлик қилган деб топди. Узоқ тортишувлардан кейин 57-дақиқада Рикардо Родригес Руй Патрисиуни доғда қолдириб, ҳисобни тенглаштирди. 

Аммо Криштиану Роналду катта саҳнага чиқди ва охирги дақиқаларда ҳет-тригини расмийлаштирди.