Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (4) Қозоғистонда меҳнат муҳожирларининг вазъияти
Қозоғистон республикаси 2 миллион 700 минг квадрат километр масоҳат билан Марказий Осиё минтақасида энг кенг ва дунёнинг қуриқлигида жойлашган энг катта республика ҳисобланади.
Қазоғистон Каспий денгизидан ғарбга ва шарқдаги Олтой тоғларига қадар чузилган ғарбий Европа кенглиги билан тенг республикадир. Қозоғистон шимолий чегаралари ғарбий Сибир чўллари ва унинг жанубий чегаралари Марказий Осиё чўл-биёбонларида жойлашган. Қозоғистон 30 миллионлик Ўзбекистондан кейин тахминан 18 миллион жамият билан Марказий Осиё минтақасида аҳоли нуқтаи назаридан иккинчи ўринни эгаллайди.
Қозоғистоннинг сиёсий тизими 1991 йилда мамлакатнинг мустақилликка эришганидан бошлаб ҳозирги кунгача қудратни ўз қўлида сақлаб келган ушбу мамлакатнинг президенти Нурсултон Назарбоев раҳбарлигидаги авторитар тизимдир. Агарчи бу масала демократик тизим тарафдорлари бўлганларнинг танқидига юзмаюз бўлганига қарамай, айни пайтда Қозоғистонда хавфсизлик ва сиёсий барқарорликни сақлаб қолди. Шунинг учун хавфсизлик ва сиёсий барқарорлик Россия, Хитой ва Ғарб дунёси билан иқтисодий кенг муносабатга эга бўлиш ҳамда газ ва нефт даромадлари сабабли Қозоғистоннинг иқтисодий тизими 2016 йилда ички ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотларининг ҳажми 461 миллиар долларни ташкил этди ва Марказий Осиё иқтисодиётининг биринчи поғонасини эгаллади. Бу нуқтаи назардан Қозоғистон иқтисодий ривожланиш ва тараққиёт даражаси билан минтақадаги бошқа тўртта мамлакатдан фарқ қилади.
Охирги пайтда, Қозоғистонда муҳожират қилиш жараёни ички ва жанубий минтақалардан мамлакатнинг шимолига муҳожират қилишни ташкил этадиким, бу нарса хорижга муҳожират қилишга ҳам тасир етказди. Қозоғистоннинг шимолий қисми аксариятни ташкил этувчи руслар яшайдиган минтақа ҳисобланади. Қозоғистон расмийлари доим руслар томонидан сепаратистик ҳаракатлар амалга оширилишидан хавотирланишади. Бу нарса милодий 1999 йилда Қозоғистон пойтахти Олма-Отани Остонага кучиришнинг асосий сабабларидан биридир. Украина бўҳронидан кейин ҳам Қозоғистоннинг шимолий минтақаларида Қрим ярим ороли эҳтимолий вазъиятининг такрорланишидан Қозоғистон расмийларининг хавотирланишлари янада шиддат олди. Шунинг учун Қозоғистон давлати турли режаларни ижро этиб, жамиятнинг мувозанати қозоқлар манфаатига ҳал бўлиши учун жамиятни жанубий қисмлардан мамлакатнинг шимолига кучиришни мақсад қилди.
Ўтган 21 йил давомида, 1997-2018 йилгача минглаб оилалар мамлакатнинг жанубий қисмидан Қозоғистоннинг шимоли ва шимол-шарқига кучириш чор Россия замонидан бошлаб ҳозирги кунгача аксариятни ташкил этувчи руслар фойдасига бўлган минтақанинг қавмий таркибини бутунлай ўзгартириб юборди. Бугунги кунда руслар бу минтақада аксариятни ташкил этишмайди. Қозоғистон давлати режасига кўра, 2018-2022 йиллар давомида 59 минг оила Қозоғистон жанубидан ушбу мамлакатнинг шимолига кучиши керак. Жанубий минтақаларнинг қозоқ оилалари 4 ёки 5 нафарни ташкил этиши назарга олинса, мамлакатнинг шимолига 250 минг киши кучирилиши лозим.
Ички муҳожират қилиш жараёнининг ривожланиши ва бу ўзгаришларнинг оқибати Қозоғистонинг шимолий минтақаларидаяшовчи русларнинг Россияга муҳожират қилишлари эди. Ҳақиқатан ҳам Қозоғистонда муҳожират қилиш жараёнининг асосий қисмини Қозоғистондан русларнинг Россияга сафар қилишлари ташкил этади.
Қозоғистонда муҳожират қилиш жараёнининг бошқа қисмини бу мамлакатнинг фуқаролари, айниқса қозоқларнинг Россия сафар қилиши ташкил этади. Бу жараён 2014 йилда Украинада бўҳрон юзага келишидан кейин шиддат билан кучайган. 2015 йил январ ойидан бошлаб Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши ва ушбу Иттифоқда визасиз режимни жорий этилиши ҳам Россияга муҳожират қилиш жараёнини осонлаштирди.
Қозоғистон миллий иқтисод вазирлиги статистика комитетининг берган охирги маълумотига кўра, 2016 йилда Қозоғистонни тарк этган қозоқларнинг сони 34 мингу 965 минг нафарга етди. Муносиб иш ўринларига эришиш, Россиянинг илмий ва машҳур олий ўқув марказларида таҳсилотни давом эттириш ҳамда Россиянинг нафақа имтиёзларидан фойдаланиш Қозоғистон фуқароларининг Россияга муҳожират қилишларининг муҳим мақсадларидан эди.
Бу ҳақда Қозоғистон "Стратегия"сиёсий ва ижтимоий тадқиқот марказининг раиси Гулмира Иляева шундай фикр билдиради: "2016 йилда Россияга келган кўп қозоқлар кекса ёшда эдилар. Бу шахслар нафақа олиш ёшида эдилар ва тезроқ нафақага чиқиш мақсадида Россияга муҳожират қилишади, чунки Москвада нафақага чиқиш ёши камроқдир. Бунга қўшимча, собиқ Совет Иттифоқининг барча мамлакатлари билан қиёслаганда Россияда нафақага чиқиш қонун-қоидалари ва ҳуқуқлари яхшироқдир. Асосан, Россияда ижтимоий сиёсати мантиқий йўлга қуйилган ва Совет Иттифоқининг эски тақсимлаш системасининг хусусиятларининг аксариятини сақлаб қолган."
Қозоғистон айни пайтда 1997-2017 йилгача иқтисодий барқарорлик ва ривожланиши сабабли Марказий Осиё минтақаси меҳнат муҳожирларининг бир қисмини ўзига жалб этди. Дарвоқе, Қозоғистон 2004 йилдан бошлаб муҳоэхирларни қабул қиладиган бир мамлакатга айланди ва дунё миқёсида меҳнат муҳожирларини қабул қилувчи мамлакатларнинг 15 поғонасида тўради. Қозоғистонда қавмларнинг тинч ва тотув яшашлари Марказий Осиёнинг тўрта мамлакатидан муҳожирларни қабул қилиш учун муносиб имконият яратиб берди. масалан; 2000 йилгача минтақа мамлакатларидан 1 миллион меҳнат муҳожирлари Қозоғистонга сафар қилишди.
Қозоғистон 2010 йилда 3 миллион муҳожирларни қабул қилди. Россия ва Украинадан кейин Қозоғистон Марказий осиё ва шарқий Европада хорижий муҳожирларни қабул қилиш ва уларга мизбонлик қилишда учинчи ўринни эгаллайди. Бу учта мамлакат минтақада халқаро муҳожирларнинг 80 фоизига мизбонлик қилади. Бу ўртада, Қозоғистонда хорижий муҳожирларнинг 54 фоизини аёл меҳнат муҳожирлари ташкил этади. Умуман олганда, Қозоғистонга сафар қиладиган меҳнат муҳожирлари икки қисмга бўлинишади. Биринчи қисм Туркия ва Хитойнинг йирик кампанияларининг техник ва мутахассисларини ташкил этади. Булар Қозоғистондаги Туркия кийим-кечак фабрикалари ва қурилиш кампаниялари ва Хитойнинг газ ва нефт кампанияларида фаолият олиб боришади. Иккинчи қисм эса Марказий осиё мамлакатларидан келган меҳнат муҳожирлари ташкил этадиким, одатда қурилиш , хизмат кўрсатиш кампанияларида фаолият олиб боришади.