Америкага қарши муқовимат қилиш; Эрон халқи "иродалар урушида" ғалаба қозонади
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қомондони муқовиматни душманлар билан қарши кураш олиб боришнинг ягона йўли деб билди ва муқовимат Америка сиёсатлари қаршисида ғалаба қозонишнинг ягона йўлидир ҳамда Эрон халқининг ғалаба қозонишига яқин қолган,-деб айтди.
Генерал Ҳусейн Саломий сешанба куни Америка сиёсати дунёда мағлуб бўлганини баён этиш зимнида, бугунги кунда Эрон ҳар қачонгидан ҳам душманга қарши қудрат билан курашади ва бу қудрат эса Эрон мусулмон халқининг миллий, инқилобий ва исломий ўзлигидан келиб чиққан,-деб айтди.
Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қомондони америкаликлар стратегик жиҳатдан мағлубиятга учраганларини баён этиб, Эрон душманлари заифлашган ва Американинг замони даври ўтиб кетган,- деб айтди.
Муқовимат сўнгги 40 йил давомида Эрон халқининг олтин ва самарали варианти эди. Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин Эрон халқининг душманлари, айниқса Америка Эрон халқи ривожланишининг олдини олиш ва Исломий Жумҳурият боғлиқ бўлиб қолган мамлакатга айланиши учун турли фитна-найрангларни ишга солди. Эрон халқининг мақсадли ва ҳушёрона муқовимати эса доим Америка фитна-найрангларини мағлубиятга учратди.
Эрон халқининг инқилобий, исломий ва тарихий ўзлиги ижозат бермадики, бу халқ таслим бўлса ва Исломий Инқилоб ғалаба қозониши билан зуҳур топган ана шу эрксевар ўзлик минтақа ва жаҳонда қудратли, мустақил мамлакат ҳамда Эрон Ислом Жумҳуриятининг юзага келиши сабабига айланди.
Исломий Инқилобнинг 40 йиллик тарихи муқовиматнинг зафарли тажрибасидан тўлиб кетган. Саккиз йиллик муқаддас мудофаа уруши (Эрон билан Саддом баъс режими уруши) тажовузкорлар қаршисида Эрон халқи муқовиматининг юксак намунасидир. Эндиликда, Америка Эронга қарши иқтисодий урушни ишга солган бўлсада, аммо Эрон халқининг муқовимати Америка сиёсатчиларининг мақсадларини чипакка чиқарган.
Эрон халқи билан душманлик қилишда бошқа президентларни қувиб ўтган Америка президенти Дональд Трамп "максимал даражада босим ва таҳдидлар"-ни Эрон халқига қарши раво кўрди.
Американинг "максимал босим ва таҳдиди" қаршисида Эрон халқининг "самарали ва макисмал муқовимат кўрсатиши" Оқ Уй амалдорларини боши берг кўчага юзмаюз этиб, ҳатто ғазаблантирган. Америкаликларнинг қобилиятсизлиги шу даражага етганки, гуноҳни бошқаларга юклатиш ва далилларни сохталаш билан Эронни минтақа хавфсизлигига таҳдид соладиган мамлакат этиб жилвалантиришга ҳаракат қилишмоқда. Аммо дунёда бу масалага ҳам ҳеч ким эътибор қаратмайди.
Американинг жумҳурийчилар партиясининг сиёсий фаоли Марк Донкаф Уммон денгизида нефт танкерларига ҳужум қилишда Эроннинг уйнаган роли ҳақида Америка расмийларининг қилган иддаолари уруш учун Америка давлати тарихий ёлғонларининг такрорланиши деб билди ва улар Эронни айблаш учун ошкора тарзда далилларни сохталаштиришмоқда,-деб айтди.
Вашингтон Пост" газетаси шундай ёзади: "Нефт танкерларига қарши ҳужум уюштириш ҳақида Америка президенти Дональд Трампнинг охирги айблови, кўп ёлғонлари ва обрў-эътиборининг йўқлиги сабабли ҳеч кимнинг диққат-эътиборига .змаюз бўлмади. "
Эрон халқининг инқилобий ва исломий ўзлигидан илдиз олган Эрон халқининг самарали муқовимати ва сиёсати Эрон Ислом Жумҳуриятига нисбатан америкалик амалдорларининг назарга тўтган мақсадларига тўсиқлик яратди.