Ӯзбек вундеркиндлари (ВИДЕО)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i46551-Ӯзбек_вундеркиндлари_(ВИДЕО)
Сиз Менделеевнинг кимёвий элементлар жадвалини ёддан биласизми? Дунёдаги энг қимматбаҳо элемент олтин ва платина эмаслигини-чи? Илм соҳиблари учун энг юксак мукофот бўлган Нобел лауреатлари фаолияти билан танишмисиз? Улар фандаги қайси ишлари учун мукофотга лойиқ топилган?
(last modified 2019-07-20T10:26:41+00:00 )
июл 20, 2019 15:21 Asia/Tashkent

Сиз Менделеевнинг кимёвий элементлар жадвалини ёддан биласизми? Дунёдаги энг қимматбаҳо элемент олтин ва платина эмаслигини-чи? Илм соҳиблари учун энг юксак мукофот бўлган Нобел лауреатлари фаолияти билан танишмисиз? Улар фандаги қайси ишлари учун мукофотга лойиқ топилган?

Ҳамма қатори мактабда ҳам, коллеж/лицейда ҳам кимё фанини ўқиган, ахборот истеъмолчиси бўлган ҳар ким юқоридаги саволларга жавоб топиши қийин. Бу борада Мирзо Улуғбек туманидаги 210-сонли мактаб ўқувчиси 8 яшар Зафаржон Қўчқоров ва унинг 6 ёшли синглиси Зебохон Қўчқоровада аниқ жавоблар бор.Улар ноёб истеъдод ва ҳайратланарли даражада кучли хотира соҳиблари. Гап шундаки, Зафаржон уч дақиқа ичида Менделеев кимёвий элементлар жадвалини аниқ тартибда ёддан айтиб бера олади. Зебохон эса ҳозиргача кимё фани бўйича Нобелга лойиқ кўрилган 172 нафар олимнинг исм-шарифи ва кашфиётини номма-ном айтиб бера олади. Уларнинг бу қобилиятига ишонч ҳосил қилиш мақсадида суҳбатга тортдик.