Йўқолган Искандария (3D видео)
Окс Искандария шаҳри қандай кўринишга эга бўлганини ушбу 3D видеолавҳада томоша қилинг.
Окс Искандарияси – яъни Амударё бўйидаги Искандария шаҳри, Искандар Зулқарнайн томонидан асос солинган Юнон-Бақтрия давлатининг шарқий ҳимоя қалъаси ҳисобланган. Окс Искандариясининг гуллаб-яшнаган даври эрамиздан олдинги III – II асрларга тўғри келади.
2 минг йилдан ортиқ ушбу шаҳар қаерда жойлашганини ҳеч ким аниқ билмаган. Ўзбекистонлик археолог олим Эдвард Васильевич Ртвеладзе Окс Искандариясининг дастлабки нишонларини 2007 йилда Термиз яқинидаги Кампиртепа қўрғонидан топган эди.
Шундан сўнг Ртвладзе ўз жамоаси билан бир неча йиллар давомида Кампиртепада археологик қазиш ишлари олиб боради ва ушбу жой айнан Окс Искандарияси эканлигининг бир неча далилларини топади.