Толибон ва Америка ўртасидаги келишув матнининг якуний лойиҳаси эълон қилинди
(last modified Wed, 28 Aug 2019 10:58:23 GMT )
август 28, 2019 15:58 Asia/Tashkent
  • Толибон ва Америка ўртасидаги келишув матнининг якуний лойиҳаси эълон қилинди

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Қатарда Толибон гуруҳи ва Америка ўртасида тинчлик келишуви матнининг якуний лойиҳаси тайёрлангани эълон қилинган.

Қатарда Толибон гуруҳи ва Америка ўртасидаги келишув матни лойиҳаси Толибон гуруҳининг сиёсий вакиллари ва Афғонистон ишлари бўйича Америка намояндаси Залмай Халилзод ўртасидаги музокараларнинг 9 даврида охирга етказилди. 

Ҳозиргача, Толибон гуруҳи ва Америка ўртасидаги келишувининг тафсилотлари нашр этилгани йўқ, 

Залмай Халилзод Кобулга бориб Афғонистон давлатини Қатар музокаралари тўққизинчи даврининг натижасидан бохавар қилиши лозим. 

Толибон гуруҳи ва Америка ўртасидаги битимнинг якуний матни шундай бир вақтда нашр этилмоқдаким, Америка президенти Дональд Трамп Америка ҳарбийлари Афғонистонни тарк этишлари учун ҳеч қандай жадвал ёки замон белгилангани йўқ, -деб эълон қилди.

Ҳолбуки, Америка ҳарбийларининг Афғонистондан чиқиш замони Толибон ва Америка ўртасидаги музокараларнинг асосий мавзўси эди. 

ОАВ-да нашр этилган хабарларга кўра, ўтган ҳафта пайшанба куни ўз ишини бошлаган Толибон гуруҳи ва Америка ўртасидаги келишувнинг тўққизинчи раунди олдинги саккиз раунд музокаралари билан қиёслаганда бошқача ранг -тус олди. 

Охирги пайтларда ҳам нашр этилган хабарлар шундан далолат берадиким, Америка Афғонистондаги 14 минг ҳарбийларидан 5 минг нафарини ушбу ўлкадан чиқаради. 

Албатта, Американинг 5 минг нафар ҳарбийси Афғонистондан чиқиши келаси ойнинг 15-чисидан бошлаб 20-чи кунигача бажарилиши лозим. 

Толибон гуруҳи бундан олдин урушни охирга етказиш учун Америка ҳарбийларининг Афғонистондан чиқиш заруратини таъкидлашини инобатга олган ҳолда, шундай савол вужудга келадиким, урушни тўхтатиш ёки давом эттириш ҳақида Толибон гуруҳининг позицияси қандай бўлади? 

Агарчи ҳозирги кунгача Толибон ва Америка вакилларининг ҳеч қайси бири Қатар музокараларида келишув лойиҳаси моддалари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини эълон қилмаган бўлсада, аммо шундай назарга ташланадиким, томонларнинг айрим позициялари юмшаганга ўхшайди.

Позицияларнинг юмшагани ёки бирбирига яқинлашиши, айниқса охирги йиллар давомида ҳеч нарсани қабул қилмаган Толибон гуруҳи позициясининг юмшаши Афғонистонда урушни давом эттириш нуқтаи назаридан ушбу гуруҳ позициясида ўзгаришлар юз берганидан далолат беради. 

Толибон ва Америка ўртасидаги келишувнинг тафсилотлари ҳақида саволлар ва мавҳумликлар мавжуд бўлсада, аммо Залмай Халилзод Кобул сафарида Қатар музокаралари натижаси ҳақида Ашраф Ғани билан музокара қилиши ва фикр алмашиши лозим бўлади. 

Америка билан келишувга келишдан кейин Афғонистон давлати билан музокара қилишни ваъда берган Толибон гуруҳи позицияси ҳақида шундай нуқтаи назар борким, Толибон гуруҳи ва Оқ Уй ўртасидаги келишувнинг айрим қисмларига Афғонистон давлати эътироз қилиши мумкин. 

Айниқса, яқинда Афғонистон президенти Ашраф Ғани Толибон гуруҳи билан ҳар қандай тинчлик келишуви ушбу мамлакат давлати томонидан имзоланиши лозим. Акс ҳолда ҳар қандай келишув қонуний  асосга эга эмас,-деб эълон қилди. 

 

Ёрлиқ