Сионистлар Сайид Ҳасан Насруллоҳ берган огоҳлантиришдан қаттиқ хавотирланишмоқда
Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўтган якшанба куни Исроил армияси бизнинг қарши ҳужумимизга тайёргарлик кўрсин деб огоҳлантиришидан кейин сионистик режим раҳбарлари ўртасида қурқув ва хавотирланиш ҳукмрон бўлиши сабабига айланди.
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ якшанба куни кечқурун Бейрутнинг жанубида жойлашган Зоҳия минтақасига сионистик режим учувчисиз учоқларининг ҳужумларига қарши муносабат билдириб, сионистларнинг ҳужумларига қарши Ливан муқовимат кучларининг аксиламали қатъий бўлишини таъкидлади.
Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг ўтган якшанба куни берган огоҳлантиришидан кейин сионистик режим кабинети йиғилиши ташкил этди. Йиғилишнинг натижаси Исроил армияси Ливан чегара яқинларида жойлашган ўз кучларини мустаҳкамлаши ва Ливан билан ишғолий сарзаминлар чегара яқинидаги минтақаларда ноҳарбийлар автомобилларининг ҳаракатига монеа яратишдан иборат эди.
Араб тилида нашр этиладиган Эндипендет газетаси исроиллик огоҳ манбаларнинг нақлига таяниб, Исроил ўзининг дунёдаги элчихоналари, кунсулликлари ва намояндаликларига эҳтиёт бўлишларини тавсия берди ва ўзининг етакчи намояндалари ҳамда элчиларидан келаси кунлар давомида ўз уйларида қолишларини сўради,-деб ёзди.
Бу амаллар шуни кўрсатадики, сионистик режим раҳбарлари Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг огоҳлантиришидан сўнг боши берк кўчага юзмаюз бўлиб, қурқиб қолишган.
Бу қурқишнинг сабабларидан бири шундан иборатки, сионистлар Сайид Ҳасан Насруллоҳ берган ваъдасига қараб амал қилишини яхши билишади.
Исроиллик экспертлардан бири Авдид бин Омий бу ҳақда исроилликлар юзмаюз бўлган муаммао шундан иборатки, Насруллоҳ бундан олдин айтган сўзларига содиқ эканини исботлаган,-деб айтди.
Бошқа муҳим нуқта шундан иборатким, сионистик режим Ливан Ҳизбуллоҳининг ҳужум қилиш ва мудофаа этиш қобилияти ҳақида аниқ бир маълумотга эга эмас. Чунки 2006 йилдан бери Ҳизбуллоҳ билан уруш олиб боргани йўқ. Бироқ, Исроил Ливан Ҳизбуллоҳининг бугунги қобилияти ва қудратини 2006 йилги қобилияти билан қиёслаб бўлмайдиганини билади.
Шунинг учун Исроил Ҳизбуллоҳнинг эҳтимолий аксиламали билан катта зарар кўриш ва ғафлатда қолиб кетишдан хавотирланмоқда.
Бошқа масала шулким, Сайид Насруллоҳ Ҳизбуллоҳнинг қатъий аксиламал кўрсатиши ҳақида хабар берди, аммо бу аксиламалнинг замонини аниқламасдан фақат огоҳлантириш берди ва Ҳизбуллоҳнинг жиддий жавоб қайтаришини кутинг,-деб эълон қилди.
Таниқли араб таҳлилчиси Абдулборий Утфон бу ҳақда шундай ёзди: " Ўлим ҳукмини кутиш унинг ижросидан оғирдир ва буни сионистлар вазъиятида мушоҳада этиш мумкин. Ишғолгарлар яқин қолган ҳужумдан қурқиб қолиб, даҳшатга тушиб қолишган. Улар собиқаси бўлмаган тарзда тайёргарлик куришмоқда ҳамда ўзларининг темир қалқони, қирувчи самолётлари ва ҳарбийларини тўлиқ шай ҳолатга келтиришган"
Бу вазъият Натаниёҳу учун катта харажотлар келтиради. Чунки у 17 сентябр кунида ўтказиладиган парламент сайловларида хавфсизлик масаласидан бир восита сифатида фойдаланишни мақсад қилган эди. Аммо Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг огоҳлантириш беришидан сўнг, Натаниёҳунинг кабинети ҳозирда сайловлар арафасида жиддий хавфсизлик хавотирланишларга юзмаюз бўлган.