АҚШ космик қўмондонлиги расмий фаолиятини бошлади
(last modified Sat, 31 Aug 2019 09:09:15 GMT )
август 31, 2019 14:09 Asia/Tashkent
  • АҚШ космик қўмондонлиги расмий фаолиятини бошлади

Америка президенти Дональд Трамп ушбу ўлканинг ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш, бу йўналишда ҳарбий бюджетни кўзга ташланадиган даражада кутариш ҳамда кибер ва космос соҳасида янги кучларни ташкил этиш каби соҳаларни кенгайтириш учун жиддий ҳаракат қилмоқда. Америка ўз рақиблари билан ҳарбий кураш олиб бориш учун космосни рақобат майдонига айлантиришни хоҳлайди.

Трамп бу ҳақда нутқ сўзлаганидан сўнг, Америка космик қўмондонлигининг расмий фаолияти бошланди. Трамп Америка космик қўмондонлигини ташкил этиш маросимида, биз Америка космик қўмондонлигини ташкил этиш мақсадида, бу ерда йиғилганмиз. Бу катта иш ҳисобланади ва бу ҳарбий қўмондонлик янги бир куч сифатида янги ҳарбий бир соҳа ҳисобланмиш космос фазосида АҚШ-нинг ҳаётий манфаатларини ҳимоя этади,-деб айтди. 

Америка президенти янги иккита куч, яъни SPACECOM (космос қўмондонлиги) ва CYBERCOM (кибер қўмондонлиги ) доирасида амал қиладиган кучларни ташкил этилганига ишора этиб, бу кучларни ташкил этишни Америка душманлари ва рақиблари билан кураш олиб бориш учун зарур деб билди. 

Трамп давлатидаги Американинг ҳарбий ва сиёсий етакчи расмийлари бир неча маротаба ўзларининг изҳоротларида, Америка душманлари Вашингтонни космос арсасида кескинликларга юзмаюз этишни мақсад қилган деб иддао қилишди. 

Трамп ҳам бу ҳақда бизнинг душманларимиз космосни америкалик сунъий юлдошларга қарши янги технологиялар билан жиҳозлантиришмоқда. Бу сунъий юлдошлар бизнинг ҳаёт тарзимиз ва тўқнашувлар майдонида амал қилиш учун муҳим ҳисобланади,-деб иддао қилди. 

Трамп 2018 йил 18 июн ойида Пентагонга Америка қуролли кучларининг бўлинмаларидан бири сифатида, космос қўмондонлигини ташкил этиш учун дастур берганини эълон қилди. 

Космос қўмондонлиги Американинг космик соҳасига асосланган ҳарбий имкониятларининг бир қисмини амалда татбиқ этиш ва жойлаштириш масъулиятини ўз зиммасига оладиким, улар жумласидан (Жи Пе Эс)-сунъий йўлдош тизимлари глобал жойлашишини аниқлаш тизими ва баллистик ракеталарни ушлашга кўмак берадиган  кузатиш радарлар ҳисобланади.

Америка космос қўмондонлиги ҳаво, денгиз, қуриқлик, денгиз пиёдалари ва қирғоқ қуриқчилари қаторида  Америка қуролли кучларининг олтинчи қисми ҳисобланади. 

Америкаликлар охирги йилларда Америка "душманлари", айниқса Россия ва Хитой томонидан космик таҳдидлар ортиб кетгани ва бу мамлакатлар янги уруш қуролларини космосда жойлаштириш пайида эканликлари ҳақида иддао қилишмоқда.

Америка стратегик кучларининг собиқ раҳбари адмирал Сесил Ҳаней Америка ўз душманларининг эҳтимолий имкониятлари ҳақида кўпроқ тадқиқот олиб бориши ва космик дастурлар бюджетини кўпайтириши ва умумий тайёргарлик куриши лозим,-деб айтди. 

Американинг космосда кенг сайъ-ҳаракат олиб бориши рақибларнинг жиддий танқидига юзмаюз бўлган. Россия бу ҳақда Америкага огоҳлантириш берди ва космосда ўзаро қарши кураш олиб бориш хатарли ядровий қурол-яроқларнинг мусобақаси даражасида хавфли бўлиши мумкинлигини баён этиш зимнида, Вашингтондан ўтган хатоларни такрор этмасликка чақирди. 

Американинг мақсади ўзининг асосий рақиби, яъни Россия ва Хитойни космосда курол-яроқлар мусобақаси ва ҳарбий рақобатлар арсасига киритишдан иборатдир.

Россия космосда ҳарбий фаолиятларни ман этиш учун Москванинг таклиф этган лойиҳаларига Вашингтоннинг мухолифат қилишни давом эттиришини танқид қилиш зимнида, бундай ёндошувнинг сабабини космосда қурол-яроқларни жойлаштириш учун Америка лойиҳасини ижро этишдан иборат,-деб эълон қилди.   

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу ҳақда тўхталиб, Москва космосда қурол-яроқларни жойлаштириш учун Американинг қуллаётган режаларидан хавотирланмоқда ва бу сайъ-ҳаракат қурол-яроқ бўйича рақобатларнинг бошқа бир босқичи юзага келишининг сабабига айланади,-деб айтди. 

Лазер қурол-яроқлар жумласидан бўлмиш ракеталарга қарши қурол-яроқларни жойлаштириш, синовдан ўтказиш ва уни ривожлантириш мақсадида, Америка космик қўмондонлигини ташкил этиш Пентагон учун кенг майдонни вужудга келтиради.

Ҳақиқатан ҳам Америка дунёнинг катта қудрати сифатида, ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва исботлаш йўлида космосни ҳарбийлаштириш билан дунё хавфсизлигини заифлантириш ва нотинчликларни кенгайтириш йўлида янги қадам қуймоқда.  

Трамп ҳам бошқа мамлакатлар учун космик фаолиятлар арсасида нотинчликларнинг кенгайишига сабаб бўладиган космосни ҳарбийлаштиришни қўллаб-қувватламоқда.