Тошкентда Мустақиллик куни муносабати билан 350 метрлик байрам салюти отилди (Видео)
(last modified Mon, 02 Sep 2019 12:00:27 GMT )
сентябр 02, 2019 17:00 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Мустақиллик куни муносабати билан 350 метрлик байрам салюти отилди (Видео)

1 сентябрда Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланиши муносабати билан Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилди.

Пойтахт осмони узра 21:00да салют отилиши бошланди. Салют 9 дақиқа давом этди. 

Эътиборлиси, салют баландлиги тарихимизда илк бор 350 метрга етган. Халқлар дўстлиги саройи орқасида жойлашган 80 та қурилма ёрдамида 2700 дан кўпроқ салют отилган.

Шоу Хитойнинг China Liuyang Jeeton Fireworks Group компанияси томонидан тақдим қилинди.