БМТ Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳининг фаолиятидан хавотирланмоқда
(last modified Thu, 12 Sep 2019 11:14:38 GMT )
сентябр 12, 2019 16:14 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котиби Антонео Гуттереш
    БМТ бош котиби Антонео Гуттереш

БМТ бош котиби Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг ҳузуридан хавотирланиш изҳор этди.

Антонео Гуттереш БМТ хавсизлик ташкилотига берган ўз ҳисоботида, ИШИД террористик гуруҳига қарши Афғонистон хавфсизлик кучларининг олиб бораётган амалиётларига қарамай бу террористик гуруҳ Афғонистонда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда,-деб эълон қилди. 

БМТ бош котиби шунингдек, Афғонистон президентлик сайловлари 28 сентябрда ўтказилишига ишора этиб, қуролланган барча гуруҳларни сайлов жараёнларига аралашмасликка чақирди. 

Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг ҳузур топиши ва бу гуруҳнинг ушбу ўлкада кенг нуфуз топишидан БМТ бош котибининг хавотирланиш изҳор этиши шуни кўрсатадики, терроризм билан қарши курашиш баҳонаси билан ўтган 18 йил давомида Америка ва Нато ташкилотининг Афғонистонда фаолият олиб бориши экстремизмни бартараф этиш учун ҳеч қандай кўмак бермади. 

ИШИД террористик гуруҳи Ироқ ва Сурияда мағлуб бўлишидан кейин ўзининг айрим мақсадларини Афғонистоннинг ер-ҳудудларига марказлаштирган ва ушбу мамлакатдаги ўз ҳузурини ўтган йиллар давомида босқичма-босқич кенгайтирди.

Афғонистон шарқида жойлашган Нангарҳор вилояти ИШИД террористик гуруҳининг Афғонистондаги асосий базаси ҳисобланади ва бу гуруҳ турли минтақаларда ҳалокатли ўз амалиятларини ана шу базадан тўриб режалаштиради ва амалга оширади.

ИШИД террористик гуруҳи Афғонистонда Толибон гуруҳининг асосий рақибига айланган ва ушбу ўлканинг турли минтақалари, айниқса Кобул шаҳрида террористик амалиётларни содир этиб, Афғонистоннинг энг хавфсиз шаҳрида тасирчан бузғинчилик қудратига эга бўлганини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. 

ИШИД террористик гуруҳи Афғонистонда Толибон гуруҳининг жиддий рақибига  айланишини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки, бу икки гуруҳнинг ўзаро тўқнашувлари ушбу мамлакатда зўравонлик ва нотинчликларнинг янги жилвалари ҳисобланади. 

Афғонистонда сиёсий қудратни қўлга олишга ҳаракат қилаётган Толибон гуруҳи ИШИД террористик гуруҳини ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш учун катта таҳдид деб билади. Шу сабабдан ўз қудратининг бир қисмини ИШИД-ни нобуд қилиш ва уни заифлантириш учун сарфламоқда. 

Нато ташкилоти бош котибининг ИШИД террористик гуруҳи ҳужумларининг Афғонистонда кенгайиши ҳақида сўзлаган нутқи айрим минтақавий ва минтақадан ташқари уйинчилар ИШИД террористик гуруҳини ўз мақсадлари йўлида фойдаланишлари ҳамда Америка ва Нато ташкилоти ҳозиргача бу гуруҳ билан қарши кураш олиб бориши, шунингдек унга нисбатан муносабати ва фаолияти ҳақида ҳисобот бермаслиги каби ҳақиқатларни ошкор этди. 

ИШИД террорчи гуруҳининг шаклланишида Америка ва иттифоқчиларининг катта рол уйнаши ва бу гуруҳнинг турли мамлакатлар, жумладан Афғонистонда ҳузур топишига қўшимча, ИШИД террорчи гуруҳи фаолиятининг Афғонистонда кенгайишининг сабабларидан бири бу мамлакат ҳукуматининг диққат-эътибори Толибон гуруҳи билан қарши курашишга қаратилгани ҳамда барча террористик гуруҳлар билан кураш олиб бориш учун ягона тасирчан стратегияга эга бўлмагани сабабидан келиб чиқади. 

Шундай назарга ташланадиким, Афғонистон давлати Толибон гуруҳи билан кураш олиб бориш зимнида, айрим таҳлилларга кўра, ИШИД террористик гуруҳини стратегик таҳдид деб билмайди. Шунинг учун ушбу гуруҳни йўқ қилиш учун аниқ бир дастурни ишларб чиқаргани йўқ. 

Бу омилларнинг барчаси, ИШИД террористик гуруҳининг Афғонистонда фаолият олиб бориши аста-секинлик билан кенгайиб, бу гуруҳнинг ҳалокатли ҳужумлари ушбу мамлакатда  катта нотинчликларнинг сабабига айланмоқда. 

 

Ёрлиқ