Доғистонда ёш жангарининг қўлга олиниши (Видео)
(last modified Fri, 20 Sep 2019 03:24:43 GMT )
сентябр 20, 2019 08:24 Asia/Tashkent
  • Доғистонда ёш жангарининг қўлга олиниши (Видео)

“Ислом давлати” террорчилик уюшмасининг 19 ёшли аъзоси махфий жойдан жуда кучли портлаш қурилмасини олишга уринаётган пайтда қўлга олинди.

ФХХ хизмати 2000 йилда туғилган жангарининг қўлга олиш амалиёти тасвирга олинган видеони намойиш этди.

Ўзи олиб кетаётган пакетда нима борлигини  билиш ёки билмаслиги ҳақида саволга у портловчи модда бор деб жавоб қайтарган. Унинг сўзларига кўра, нима қилиш кераклигини  унга Суриядан туриб ёзиб туришган.

Аниқлик киритилишича, террорчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳаллий ҳокимият ходимларига нисбатан терактни амалга оширишни режалаштирган.