сентябр 25, 2019 16:02 Asia/Tashkent
  • Америка президенти Дональд Трамп
    Америка президенти Дональд Трамп

Америка президенти Дональд Трамп ушбу мамлакатнинг қудрат бошига келиши замонидан бошлаб, халқаро масалаларда бир томонлама сиёсатларни ўз ишчи дастурига киритди. Трамп "дастлаб Америка" шиори билан дунё жамоатчилигига нисбатан ўз эътиборсизлигини намойиш этди.

Трамп халқаро масалалар ҳақида 23 сентябрда (душанба куни) БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида,  яна бир марта ўзининг миллатчилик сиёсатини такрорлади ва глобализация масаласига мухолифат қилиш зимнида, Америка иттифоқчилари ва рақибларини танқид остига олиб, уларга огоҳлантириш берди. 

Ҳақиқатан ҳам Трамп сўзлаган нутқида бошқа маласаларга қараганда Эрон, Хитой ва миллатчилик масаласиига аҳамият қаратди. 

Трамп ўз суханронлигининг биринчи қисмини "дастлаб Америка" шиорида тажаллий  этилган миллиатчилик масаласига бағишлади ва ўз навбатида бу идеяни қўллаб-қувватлади. 

Трамп келажак глобалистларга тааллуқли эмас, балки ватанпарастларга тегишлидир. Келажак ўз халқи ва фуқароларини муҳофазат этадиган, ўз қушниларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этадиган ҳамда ҳар бир мамлакатни ўзига хос мамлакатга айлантирадиган ихтилофлар билан фахрланадиган  суверан ва ҳукумат қилиш ҳаққига эга бўлган халқларга тааллуқлидир. Шунинг учун биз Америкада миллий тикланиш номи билан ажойиб дастурни амалга ошириш билан шуғулланмоқдамиз,-деб таъкидлади. 

Дарвоқе, Трамп миллатчилик масаласидан янги мафҳумни назарга олган ва бундай миллатчилик ташқи сиёсат арсасида бирёқлама сиёсат олиб бориш маъносини англатади. 

Вол Стрит Журнал газетаси кўпёқламалик ва глобализация ёндошувлари баробарида Трампнинг миллатчиликка қаратилган тамоёллари ҳақида шундай ёзди: "Трамп БМТ ташкилотида мамлакатлардан ўз фуқароларини эътиборга олишларини ва глобализация тарафдорларини инкор этишларини сўради."

Америка жанжалли президентининг зиддиятли ва ўзига хос нуқтаи назари бу бутун жаҳон миқёсида фақат АҚШ-нинг манфаати ва мақсадларини инобатга олади.

Унинг фикрига кўра, Америка энг қудратли иқтисод ва армияга эга бўлганлиги боис бошқа мамлакатлар Вашингтонга буй сунишлари ва Америка хоҳлайдиган ҳар қандай нарсани ижро этишлари лозим. 

Трамп бошқа мамлакатларнинг талаблари ва нуқтаи назарларига эътибор қаратмайди ва ҳатто ўз иттифоқчиларига ҳам таҳқирловчи муносабатда бўлади.

Унинг фикрига кўра, Американинг шериклари ва рақибларидан олиб бутун дунё Америкадан сўистеъмол қилишган ва энди бу вазъиятни ўзгартириш вақти етиб келган.

Трампнинг бундай  ёндошувлари халқаро арсада кўп мухолифат ва танқидлар билан юзмаюз бўлди. 

Трамп БМТ ташкилотида сўзлаган нутқида, Америка шериклари томонидан мудофаа масаласида одилона улушни топширмаётганлари масаласини яна эслатиб ўтиб, ҳозирги халқаро тижорат жараёнини ўзгартириш лозимлигини таъкидлади. 

Трамп бизнинг барча шерикларимиз мудофаанинг оғир харажатлари масаласида ўзларининг адолатли улушларини тўлашлари лозим. Олдин Америка бу оғир юкнинг харажатларини тўлаб келарди. Бизнинг асосий режамиз халқаро тижоратни ислоҳ этиш учун миллий тикланишга қаратилган. Йиллар давомида халқаро тижорат тизими жуда ёмон шаклда муносабат қиладиган мамлакатлар томонидан осонлик билан сўистеъмол қилиниб келинмоқда. 

Трамп бу идея асосида, дунёнинг бошқа иқтисодлари билан савдо уруши ва қарамақаршиликни ўз ишчи дастурига киритган.

Бироқ, Американинг зарарида бўлган халқаро тижоратни адолатсизлик билан тақсимлаш моҳияти ҳақида Трампнинг қилган иддаоси нафақат Америка шериклари ва Вашингтоннинг рақиблари, айниқса Европа Иттифоқи ва Хитой томонидан рад этилди, балки Халқаро валюта фонди ва Халқаро савдо ташкилоти каби савдо ва молиявий халқаро ташкилотлар бир неча маротабалар тижорат арсасида, Трампнинг сайъ-ҳаракатлари ва сиёсатларининг хавф-хатарининг оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берди ва унинг давом этишини савдо урушининг кенгайиши ва дунё иқтисодиёти ривожланишининг пасайиши сабабига айланишини эслатиб келишмоқда. Бу масала Америка ва Хитой ўртасидаги савдо урушида мушоҳада этиш мумкин.  

Ёрлиқ