Афғонистон президентлик сайловида сайловчиларнинг олтидан бир қисмигина иштирок этди
(last modified Mon, 30 Sep 2019 11:38:56 GMT )
сентябр 30, 2019 16:38 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президентлик сайловида сайловчиларнинг олтидан бир қисмигина иштирок этди

Афғонистон президентлик сайловига овоз бериш ҳаққига эга бўлган 13 миллион аҳолидан фақат 2 миллион 200 минг нафар сайловда иштирок этди.

Афғонистонда 35 миллион аҳолидан ортиқ аҳоли ўртасидан ушбу ўлка президентлик сайловларида қатнашишга қодир одамларнинг сони 13 миллион нафар деб эълон қилинган эди ва булардан 9 миллион 600 минг нафари рўйхатга киритлган эди. 

Афғонистон сайлови мустақил комиссияси бир баёния нашр этиб,3 минг 736 -та овоз бериш участкаларидан олинган энг охирги маълумотларга кўра, президентлик сайловида иштирок этганларнинг сони 2 миллион 196 мингни ташкил этди. 

Тақдирни белгиловчи бундай тасирчан ҳодисада иштирок этиш учун халқнинг истак-хоҳишига тасир етказган омиллар асосида мамлакатнинг президентлик сайловларининг 4 даврида Афғонистон халқининг кам миқдорда иштирок этишини турли зовиялардан таҳлил этиш мумкин. 

Афғонистоннинг охирги президентлик сайловида Афғонистон халқининг тасирчан ва жиддий ишитрок этишлари учун интилиш ва завқ-шавқни уйғотиш учун бир нечита сабабларни келтириш мумкинким, уалрнинг ўртасидан энг муҳим бу турли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ва маданий арсаларда ижобий ўзгаришлар вужудга келии учун ёрқин истиқболнинг йўқлигидир. 

Бу қараш нуқтаи назаридан Афғонистонда миллий суверенитетни таминлашда катта тўсиқлар ва мамлакатнинг ички ишларига чет эл аралашувининг мавжудлиги мамлакат аҳолиси Афғонистон давлати ва кабинетини ўзгартиришда бу тўсиқликларнинг давом этиши сабабли мамлакат вазъиятини ўзгартириш мумкин эмас деб билиб, сайловни эса фақат мансабларда амалдорларнинг жойини алмаштиришдан иборат деб билишлари сабабига айланган.  

Ғарб зўрвон қудратлар, айниқса американинг Афғонистон ички ишларига бевосита ва қайта-қайта аралашуви  Афғонистонда давлат ташкилотларининг заифланиши сабабига айланиб, ана шу дахолат этишлар сабабли қарор қабул қилишлар эса ушбу мамлакатнинг миллий манфаатлари билан мувофиқ келмаслиги сабабига айланган. 

Афғонистонда нотинчликларнинг кенгайиши, айниқса овоз бериш марказларига ҳужум қилиш билан Толибон гуруҳининг таҳдид солиши Афғонистоннинг хирги президентлик сайловларида халқнинг кам иштирок этишига сабаб бўлган омиллар жумласидандир. 

Шуни ҳам таъкидлаш керакки,  маъмурий ва молиявий тизилмалардаги коррупция ва ички омиллар тасирида Афғонистон ҳукуматининг суст амал қилиши жамоатчиликнинг давлат хизматларига нисбатан норозилигини кучайтирди ва  уларнинг мамлакатдаги вазъиятини ўзгартириш ва яхшилашга бўлган умидсизликка юзмаюз бўлишлари халқнинг сайловларда қатнашмасликларига олиб келди. 

Сайлов жараёнига назорат қилиш учун ва унинг шаффоф ўтишига шароит яратишда керакли механизмнинг йўқлиги ҳам сайловда халқнинг бундай заиф иштирок этишларига  катта тасир етказди. 

Сўнгги йилларда, партиялар ўртасида натижасиз тортишувлар ва Афғонистон сиёсий фазосининг гуруҳларга бўлиниши Афғонистон халқининг сиёсат арсасидаги партиялараро рақобатни фақат ҳокимиятни қўлга олиш, қавмий ва этник мақсадларни илгари суриш деб билиши ва бу эса президентлик сайловларининг тўртинчи даврида аҳолининг иштирокини пайсайтириши сабабига айланди.