Ҳасан Руҳоний: Американинг бирёқлама сиёсатига қарши курашиш лозим
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказилган Евроосиё иқтисодий иттифоқ раҳбарлари саммитида сўзлаган нутқида, Американинг бирёқлама сиёсатига қарши кураш олиб бориш зарурлигини таъкидлади.
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Америка охирги йилларда, бирёқлама фаолият олиб бориши, халқаро шартномалар ва мажбуриятларга нисбатан эътиборсизлик қилиши ҳамда иккитомонлама келишилган келишувларни оёқ ости қилиш билан бошқа кўп мамлакатлар, шу жумладан Хитой ва Россия ҳамда айрим ўз иттифоқчиларини нишонга олган,-деб таъкидлади.
Сешанба куни ўтказилган Евроосиё иқтисодий иттифоқ раҳбарларининг саммитида Эрон президентининг сўзлаган нутиқи бир нечита жиҳатдан аҳамиятга моликдир.
Мазкур изҳоротдаги биринчи масала бу сиёсий, савдо-сотиқ ва иқтисодий иттифоқлар доирасида минтақавий ва умумий ҳамкорликларни амалга оширишдан иборат.
Эрон президентининг бу саммитда таъкидлаган муҳим бошқа масалалардан бири бу Эроннинг иқтисодий, саноат, тижорат эркин минтақаларининг кенг инфратизилма ва имкониятларидан фойдаланиш учун Евроосиё иқтисодий иттифоқининг инвесторларини даъват этишидан иборат.
Руҳоний Ереван саммитида иштирок этган мамлакатлар раҳбарларига хитоб айлаб, Американинг бирёқлама сиёсати натижасида, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларда юзага келган мушкулотларга ишора этиш зимнида, Халқаро жамоатчилик ушбу жараён билан қарши кураш олиб бориши учун минтақавий ва кўптомонлама иқтисодий ҳамкорликларга эҳтиёж сезади,-деб таъкидлади.
Бу масала, айниқса минтақа мамлакатлари ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг кенгайиши ва глобаллашув олдини олиш учун Америка сайъ-ҳаракат қилаётган бир вазъиятда катта стратегик аҳамиятга эгадир,-деб айтди.
Халқаро алоқалар бўйича эксперт Кайҳон Барзагарнинг фикрига кўра, маҳсулотларни хавфсиз ишлаб чиқариш ва иқтисодий ривожланиш учун ташқи сиёсатдаги энг асосий стратегия бу миллий қудратнинг мустақил манбаларига таяниб, минтақавий "икки ёки кўптомонлама" жараёнга мойиллик зоҳир этишдан иборат.
Американинг бирёқлама сиёсатлари бутунжаҳон таҳдид ҳисобланади ва барча мамлакатларнинг манфаатларини хатар остига қуяди ҳамда халқаро эркин тижорат йўлида асосий кескинликлардан бирига айланмоқда.
Чунончи, Эрон президенти шундай таъкидлади: "Американинг зўравонлик қилиши ва доллардан бир қурол сифатида фойдаланиши иқтисодий терроризмга айланиб қолади ва оддий халқнинг ҳаётини нишонга олади. Вашингтон ҳақиқатан ҳам барча мамлакатларнинг иқтисодий алоқаларига тўсқинлик яратиш ва минтақада эса кескинликдарни кенгайтириш пайидадир"
Бу вазъиятни эътиборга олиб айтиш мумкинки, Эрон президентининг прозицияси ва таклиф этган стратегик таклифлари шундан далолат берадиким, Эроннинг ташқи сиёсати муштарак манфаатларга йўл топиш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик қилишга асосланган.
Бунга асосан, Теҳрон бир неча маротаба глобал хавфсизлик ва тинчликка кафолат бериш мақсадида хавфсизлик ва сиёсий кўптомонлама ва иккитомонлама механизмларни ишлаб чиқаришга тайёр эканлигини баён этди.
Руҳоний Ереван саммитида Евроосиё иқтисодий иттифоқнинг аъзоларини ўзаро муносабатларни кенгайтириш учун ўзаро ҳамжиҳат бўлишга чақириб, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Эко иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиё ҳамкорликлар келишуви ташкилоти ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби сиёсий,тижорат ва иқтисодий иттифоқлар доирасида олиб борадиган минтақавий ва умумий ҳамкорликлар Эрон қўллаб-қувватлайдиган минтақавий сиёсий-иқтисодий ҳамжиҳатликнинг асосий воситаларидан ҳисобланади.
Бу нуқтаи назардан Ереван саммитида Эрон президентининг таклифи ва позицияси иккита муҳим паёмни етказади:
1- Минтақа мамлакатлари билан Эроннинг иқтисодий ва сиёсий алоқаларининг сатҳи кенг кўламлидир ва минтақа халқлари манфаати учун бу имкониятдан фойдаланиш лозим.
2- Сиёсий жиҳатга эга бўлган Американинг минтақадаги гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатлари ва можарроларининг оқибатини фош этишддан иборат .
Бу нуқтаи назар ва позициялар муштарак манфаатларга эришиш, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш бир сўзда ифодалаганда эса "бирёқлама сиёсат қаршисида кўптомонламалик" сиёсатини амалга ошириш зарурлигига таянади.