Россия Форс кўрфазидаги Американинг хатти-ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Sun, 06 Oct 2019 08:39:01 GMT )
октябр 06, 2019 13:39 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Америка охирги ойлар давомида Эронга қарши максимал босимлар ўтказиш сиёсатлари йўлида собиқасиз санкцияларни жорий этиш билан бирга минтақадаги ўз иттифоқчиларини муҳофазат этиш баҳонаси билан Форс кўрфазида ҳарбий ҳузур топишини кучайтиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Бу масала эса Ғарбий Осиёда кенг ҳузур топган ва халқаро бир қудрат сифатида Россия етакчи расмийларининг аксиламал кўрастишлари сабабига айланган.

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз сўҳбати чоғида, Американинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари, шу жумладан Американинг Баржом ядровий келишувдан чиқиши ва Эронга қарши гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатларни амалга ошириши сабабли Форс кўрфази минтақасидаги вазъият хатарли босқичга кириб қолган ва минтақада ҳарбий тўқнашув юзага келишининг хавф-хатари ортиб кетган,-деб айтди. 

Сергей Лавров Форс кўрфазидаги  хатарли ҳозирги вазъият кўпинча БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 резолюцияси билан тасдиқланган Эрон ядровий фаолиятлар дастури бўйича келишилган Баржом муштарак ядровий сайъ-ҳаракатлар келишувидан биртомонлама чиқиши учун Вашингтоннинг қабул қилган қарорининг натижасидир,-деб эслатиб ўтди.

Сергей Лавровнинг нуқтаи назарига кўра, бундай вазъият жиддий хавотирланиш сабабига айланади. Унинг фикрига кўра, минтақа нобуд бўлиш ва қуролланган тўқнашувлар арафасида тўрибди ва нафақат ғарб мамлакатлари, балки бутун дунё учун фожеали оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. 

Бу огоҳлантириш дунёнинг муҳим стратегик минтақаларидан бири, яъни Форс кўрфазида Американинг кескинликлар яратиши ва бирёқлама сайъ-ҳаракатлари ҳақида Россия энг жиддий ва қатъий огоҳлантириши саналади. Нафақат Россия, балки 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатларнинг аксарияти ҳам бундай фикрга эга ва Форс кўрфазида ҳозирги вазъиятнинг асосий далилларидан бири бу 2018 йили май ойида Баржом ядровий келишувидан чиқиш учун Америка президенти Дональд Трампнинг ноқонуний қабул қилган қарори ва ундан кейин Эрон нефтини санкция қилиш ва Эрон нефтини экспорт қилиш ҳажмини нолга етказиш учун амалга оширган сайъ-ҳаракатига боғлиқдир.

Албатта бундай вазъият Теҳроннинг аксиламал кўрсатиши сабабига айланди ва Вашингтон ҳам Эрон таҳдидлари номи остида минтақада ўзининг иттифоқчиларини муҳофазат этиш баҳонаси билан Форс кўрфазида ҳарбий ҳузур топишини кенгайтириб, айни пайтда Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфазида кемаларнинг эркин ҳаракат қилишига кафолат бериш мақсадида денгиз коалициясини ташкил этишни мақсад қилган.   

Бироқ, ўз минтақада ўз иттифоқчиларини муҳофазат этиш учун Американинг минтақада кенг ҳарбий ҳузур топишининг фойдаси йўқ ва ҳеч қандай ижобий натижа келтиргани ҳам йўқ.

Бунинг намунасини Яман муқовимат кучлари учувчисиз учоқларининг Арабистондаги Аромко нефт обьектларига қилган ҳужумида мушоҳада этиш мумкин. Албатта Вашингтон ўзининг бу заиф томонини хаспўшлаш учун Саъудия Арабистонининг Аш-Шарқия вилоятидаги Харис ва Бақиқ нефт таъсисотларига қарши амалга оширилган ҳужумларнинг омилини Эрон деб билди. Бироқ, Россия ва Хитой каби дунёнинг ҳеч қайси бир қудрати бу иддаога ишонмади. 

Россия президенти Владимир Путин Саъудия Арабистони Арамко кампаниясининг нефт обьектларига ҳужум қилишда Эронни айблаш учун ҳеч қандай далил йўқ,-деб таъкидлади. 

Форс кўрфазида гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатни амалга ошириш, санкцияларни кучайтириш ва Баржом ядровий келишувидан биртомонлама чиқиш билан Эронга қарши Американинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлар жараёнини эътиборга олган ҳолда, Москва Форс кўрфазида осойишталик ва барқарорликка шароит яратиш учун Ғарб мамлакатлари, айниқса Американи Эронга қарши ўз муносабати ва хатти-ҳаракатларини ўзгартиришини сўради. 

Бунга қарамай Трамп давлатининг позицияси Эронга қарши босимларни кучайтиришга қаратилган ва Вашингтон ўзининг сайъ-ҳаракати ва позиция олишининг салбий натижаларига эътибор қаратмай Америка истак-хоҳишларига қараб амал қилишга Теҳронни ундаш ва маҳрум этиш мақсадида Эронга қарши максимал даражада босим ўтказиш сиёсатини давом эттирмоқда. 

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео пайшанба куни (3 октябр) матбуот анжуманида сўзлаган нутқида, Вашингтоннинг стратегияси Эронни ўз бойликларидан маҳрум этишдан иборат,-деб айтди. 

Бироқ, ўтган 40 йилги тажриба шуни кўрсатадики, Эрон ҳеч қачон Американинг босимларига таслим бўлмаган ва унинг минтақадаги нуфузи ва қудрати кундан кунга мустаҳкамланмоқда.    

  

Ёрлиқ