Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида халқар савдо маркази ижод этилади
(last modified Mon, 07 Oct 2019 11:45:49 GMT )
октябр 07, 2019 16:45 Asia/Tashkent
  •  Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида халқар савдо маркази ижод этилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегара муносабатлар ва лагистик хизматларни ривожлантириш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги муштарак чегарада халқаро савдо марказини ташкил этади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегара муносабатлар ва лагистик хизматларни ривожлантириш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги муштарак чегарада халқаро савдо марказини ташкил этади. 

Қозоғистон савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Ғайрат Тўрабоев Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида, Қозоғистон ва Ўзбекистон икки мамлакат ўртасидаги чегарада "Марказий Осиё" иқтисодий ҳамкорликлар халқаро савдо марказини ташкил этиш учун келишиб олди,-деб айтди.

У бу лойиҳанинг ижрога кириши вақтига ишора этмасдан халқаро бу савдо марказини ташкил этиш учун 5-та макон назарга олинган,-деб айтди. 

Бу марказни ташкил этиш икки мамлакат ўртасидаги чегара ихтилофларини камайтириш, иш излайдиган ёшларга иш ўринларини ижод этиш, ишсизлик сонини камайтириш, савдо ва иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари томонидан амалга оширилган оқилона сайъ-ҳаракатдир. 

Бу лойиҳани амалга оширувчиларнинг фикрига кўра, бу лойиҳани ижро этишнинг дастлабки босқичида, 10 мингта иш ўрни ижод этилади ва ушбу марказни фойдаланишга топширилишидан кейин 40 мингта иш ўринлари вужудга келади. 

Шунинг учун "Марказий Осиё" иқтисодий ҳамкорлик халқаро савдо марказини таъсис этиш нафақат икки мамлакат ва Марказий Осиё мамлакатлари учун муҳимдир, балки ушбу минтақадаги бошқа мамлакатлар учун ҳам катта аҳамиятни касб этади. 

Бунга қарамай Марказий Осиё республикалари ўртасида мавжуд бўлган ихтилофлар сабабли минтақавий йирик лойиҳада иштирок этиш учун Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларни даъват этиш ва бу лойиҳани амалга ошириш катта аҳамиятга эга бўлишига  шак-шубҳа йўқ.

Бу ҳақда Россия стратегик тадқиқотлар ташкилотининг Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Аждар Кортеф Марказий Осиё мамлакатларининг муштарак ҳамкорликлари ва ушбу марказни ташкил этиш ҳақида шак-шубҳа билдиради.  

Кортефнинг фикрига кўра, Марказий Осиёдаги айрим республикалар ўртасидаги ҳамкорликлар ўзига хос жиҳатларга асосланиб амалга оширилиши мумкин. аммо турли масалаларда турлича қарашга эга бўлиш ва узоқ муддат вақт ичида тарихий кескинликлар мавжудлигини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки, бу минтақа мамлакатларининг бир-бири билан ҳамжиҳат бўлишларига ишониш қийин,-деб айтди. 

Шуни зикр этиш жоизки, Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорликлар халқаро савдо марказини ижод этиш мемарандуми Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга қилган сафари доирасида имзоланди.

Бу меморандумга кўра, иқтисодий ва савдо ҳамкорликлар халқаро марказини ижод этиш бир неча босқич, шу жумладан биринчи босқичи 2019 йилда, инвестиция киритиш 2020 ва 2023 йиллар давомида ва ижро этиш истиқболлари эса 2023-2025 йилларда ижро этилади. 

Ўзбекистон Марказий Осиёда аҳолиси кўп ва Қозоғистон эса ушбу географик ҳавзада масоҳати катта мамлакат сифатида, ўзаро 2 минг 203 километр муштарак чегарага эгадир. 

Бунга қарамай Нурсултон ва Тошкент раҳбарлари  Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорликлар халқаро савдо маркази Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳарлари яқинида ижод этилишига тўхталиб ўтишган. 

Умумий ва чакана савдо марказлари ва зарур инфратизилмаларни қуриш, траспорт ва лагистик марказларни барпо этиш Халқаро бизнес ва иқтисодий ҳамкорлик марказининг асосий вазифаларидан саналади.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва тижорат шерикларидан ҳисобланади. Қозиғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми бир йилда 2 миллиард доллардан ҳам ошган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳозирги ҳамкорликларнинг жараёни икки мамлакат чегарасида Марказий Осиё халқаро бизнес маркази тўлиқ фойдаланишга топширилишидан кейин 2025 йилгача икки мамлакат савдо муомалаларининг ҳажми кўзга ташланадиган даражага етиши мумкин.