Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 7-13 октябр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев Ашхободда қатор давлат раҳбарлари билан учрашди.
- 9 ойлик экспорт режаси ошиғи билан бажарилди.
- Ироқдан 64 бола Ўзбекистонга қайтарилди.
- Ўзбекистон 2020-чи йилда МДҲ раҳбарлари йиғилишини мезбонлик қилади.
- Эрон компаниялари Тошкент шаҳридаги "Полимер ва пластика саноати" кўргазмасида қатнашди.
- Россиядаги ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлиб яна 5 нафар жароҳатланди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободда ўтказилган МДҲ раҳбарлари саммити доирасида қатор давлатлар раҳарлари билан учрашиб мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев Ашхободга келгач, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқот қилди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинган.
Кун. уз сайтининг хабар қилишича, МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Туркманистонга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон билан ҳам учрашганида, мамлакатлар ўртасида узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этди.
Шунингдек Шавкат Мирзиёев Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан учрашув ўтказди.
Икки мамлакат раҳбарлари учрашувида, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхободдаги мажлиси дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан ҳам учрашди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари бугун юксак даражага кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Учрашувда савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Х Х Х
Ўзбекистонда 2019 йилда экспорт қилинаётган маҳуслотлар тури 74 тага ошган ва экспорт географияси 42 мамлакатга кенгайган.
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 9 ойида экспорт қилинаётган маҳсулотлар тури ошган ва экспорт географияси кенгайган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда хабар қилинди.
Йиғилишда маълум қилинишича, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида экспорт ҳажми қарийб 10 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, режа ошиғи билан бажарилган. Экспорт қилинаётган маҳуслотлар тури 74 тага ошган ва экспорт географияси 42 мамлакатга кенгайган. Ўсиш суръати асосан мева-сабзавотчилик, тўқимачилик, автомобилсозлик, энергетика тармоқлари ҳиссасига тўғри келган, дейилган хабарда.
Мажлисда шунингдек, президентнинг БААга ташрифи якунида имзоланган лойиҳалар муҳокама қилинди. Хусусан, 300 миллион доллар эвазига Самарқанд шаҳри инфратузилмасини ривожлантириш, Навоий вилоятида 200 миллион долларлик шамол ва 150 миллион долларлик қуёш электр станциялари қуриш, 203 миллион доллар эвазига Сирдарё вилоятида целлюлоза, омухта ем ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи агросаноат кластери ташкил этиш лойиҳалари ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Х Х Х
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди.
Ўза.ўз сайтига кўра, Ироқ давлати ҳукумати ва ЮНИСЕФ Халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда она Ватанига қайтарилган бу болалар Ироқ давлати ҳудудида оғир шароитда яшаётган эди.
“Меҳр-2” инсонпарварлик амалиёти доирасида Ўзбекистонга олиб келинган 39 ўғил ва 25 қиз боланинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган жажжи бола бор.Гуманитар амалиёт ишчи гуруҳи томонидан айни пайтда турли халқаро террористик ташкилотларга аъзо бўлиб, ўзга давлатлар фуқаролари тинчлиги ва осойишталигига таҳдид солгани учун Ироқ давлатида 10-20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик аёллар билан тегишли суҳбатлар ўтказилди ва фарзандларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича уларнинг розилиги олинди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу аёллардан айримларининг турмуш ўртоғи айни пайтда халқаро террористик ташкилотлар сафида қолаётган бўлса, бир қисми жанговар ҳаракатлар давомида аянчли ўлим топган, қолганлари эса Ироқ ва Сурия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтамоқда.
Х Х Х
Эрон компаниялари иштирокида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида "Чоп ва упаковга қилиш" нинг 21- ва "Полимер ва пластика саноати"нинг 10- кўргазмаси иш бошлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Халқаро бу 2 кўргазмада дунёнинг 13 мамлакатидан 180 компания, жумладан Эрон ислом жумҳурияти, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Россия , Португалия, АҚШ, Туркия, Япония ва Ўзбекистон компаниялари қатнашган.
Макзур кўргазмада , пластика , турли тажҳизотлар, янги технологиялар , чоп воситалари ва упаковка қилиш тажҳизотлари, полиграфиянинг янги технологиялари, саноат соҳасидаги маҳслулотларни упаковка қилиш, ранглар ва клей, қоғозлар, шунингдек пластик бозоридаги ютуқлар намойиш этилди.
Х Х Х
Кеча Россиянинг Петровск туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.С. ҳалокат жойида вафот этди, 5 нафар ўзбекистонлик жароҳат билан туман касалхонасига ётқизилди.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси мазкур вазиятни ўз назоратига олди ҳамда марҳуманинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон, Киров вилояти, Марий Эл республикаси, Мордовия республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон, Удмуртия, Ульянов вилояти, Чувашия) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги Ӯзбекистон бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65», — дейилади хабарда.