Мунофиқин террорчи гуруҳи(Видео)
(last modified Sat, 23 Nov 2019 11:02:11 GMT )
ноябр 23, 2019 16:02 Asia/Tashkent

"Мужоҳидини халқ" номи билан аталувчи Америка томонидан дастакланадиган Эрон Исломий Инқилобига қарши террорчилик мунофиқин гуруҳи 12 минг эронликни террор қилган.

Бу террорчи гуруҳ Эронга қарши юклатма уруш давомида Саддом томонидан дастакланарди. 

2012 йили Америка 12 минг кишининг ёстиғини қуритган  бу гуруҳнинг номини террорчи ташкилотлар руйхатидан чиқарди.

Ижтимоий тармоқларда Эронга қарши фаол таблиғот олиб борадиган бу гуруҳ Трамп президентлиги даврида аввалгидан кӯра кӯпроқ қӯллаб-қувватланмоқда.

Жорий йилнинг июн ойида бу гуруҳга тегишли аудиоёзув тарқалди. Унда гуруҳ террорчиларининг Форс кӯрфазида икки нефт танкерини портлатишда хорижий қудратлар билан ҳамкорлиги сезилиб туради. 

Бу террорчи гуруҳ шунингдек, Исломий Инқилоб Соқчилар Корпуси Қудс бӯлинмасининг қӯмондони генерал Қосим Сулаймоний ва Эрон Олий Судининг раиси Иброҳим Раисийни ҳам террор қилишни режалаштирган эди.

Саудия Арабистони томонидан молиявий таъминланган ва Исроил томонидан таблиғ қилинадиган бу террорчи гуруҳ Американинг топшириқларини амалга оширади.