Оренбургда авария натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди (фотожамланма)
(last modified Mon, 25 Nov 2019 08:24:38 GMT )
ноябр 25, 2019 13:24 Asia/Tashkent
  • Оренбургда авария натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди (фотожамланма)

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йил 22 ноябрь куни Оренбург-Оқбулоқ трассасида Оренбург вилояти ҳудудида ичида 8 нафар йўловчи, жумладан 5 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган микроавтобус ҳалокатга учради. Бунинг натижасида ӯзбекистонликлардан 4 нафари вафот этди, 1 нафари эса Оренбург вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилди.

Хабарда айтилишича, Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб ўтди.

Шунингдек, Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди:

+7-843-526-55-64,

+7-843-526-55-65.