Россияда йўловчи автобуси кўприкдан дарёга қулади. (Видео)
(last modified Mon, 02 Dec 2019 09:40:26 GMT )
декабр 02, 2019 14:40 Asia/Tashkent

Россиянинг Байкалорти ўлкаси Сретен туманида автобус кўприкдан дарёга қулаб тушди. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиада ҳалок бўлганлар сони 19 нафарга етган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 44 нафар йўловчи бўлган. 6 киши шифохонага ётқизилган.

Ташувчи, хусусий тадбиркор Сергей Пнёв автобус ташиш лицензиясига эгалиги ва барча техник текширувдан ўтказилганини маълум қилган. Автобус буюртма асосида кетаётган бўлган.

Воқеа тафсилотларини ўрганиш учун Россия транспорт назорати бўйича федерал хизмати ходимлари ЙТҲ жойига чиқишган.