16 озар Эрон халқининг мустабид тузумларга қарши кўрашининг жилваларидан бири
Ҳақиқатан ҳам ҳижрий-шамсий 1332 йил озар ойининг 16-чиси (1953 йил август ойи) шоҳ босқинчи режимининг гвардия кучлари Теҳрон университетининг уч нафар талабасини отиб ўлдиришди. Бу ҳодиса Эроннинг уша вақтдаги қонуний давлатига қарши Англия ва Американинг давлат тунтарувидан кейин 14 ой ўтгач юз берди.
Эроннинг ички ишларига Американинг аралашуви ҳижрий-шамсий 1332 йили 28 мурдод ойида юз берган ҳодисадан кейин очиқ-ойдин жараёнга кирди. Бу ҳодиса Эроннинг сиёсий ўзгаришлари ва бунга тегишли бўлган ҳодисаларга катта тасир етказди.
Милодий 1979 йили феврал ойида Исломий Инқилобнинг ғалабаси билан охирга етган шоҳ режимига қарши Эрон халқи кўраши 16 озар кунида қонли тўқнашувга айланди ва Эрон халқининг инқилобий кўрашида янги саҳифа очди.
Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан кейин Американинг Эрондаги жосуслик уясини қўлга олиш жараёнигача бу инқилобий ҳаракат давом этди. Бу ҳаракат огоҳ Эрон халқи, айниқса ёшлари ва инқилобий талабаларининг Америкага қарши устувор тўришлари ва ўтган даврларга ўхшаб Американинг Эрон халқи устидан ҳукмронлик қилишига ижозат бермасликларини намоён этди.
Исломий Жумҳурият тизимининг душманлари ўтган 41 йил давомида турли фитна-найранглар уюштириб, Исломий Жумҳурият тизимини заифлантириш ва ҳатто уни ағдаришга сайъ-ҳаракат қилишди.
Улар иқтисодий қуршовга олиш ва урушни юклатиш билан Эрон халқининг мағлуб бўлишидан умидсизланишларидан кейин Эрон хавфсизлиги ва истиқлолига путур етказиш ва Эрон халқи кўнглини қолдириш учун психологик уруш арсасига киришди. Аммо бу гижгижлантиришларга қарамай Исломий Жумҳурият тизими ва Инқилобга зарар етказа олмадилар.
Исломий Жумҳурият билан АҚШ-нинг душманлиги ва қарамақаршилиги ушбу мамлакатнинг сиёсатчилари ёки давлати билан чегараланиб қолмайди, балки уларнинг ҳар бири ўз имкониятига қараб Исломий Жумҳурият тизими ва Инқилоб билан қарши кўраш олиб бориш ва душманлик қила олади,- деб уйлаган эди.
Исломий Жумҳурият тизимини ўзгартириш учун иқтисодий санкциялар жорий этиш, таҳдид солиш, мамлакатни ичкарисидан ағдариш ҳамда ҳарбий қудратдан фойдаланиш демократлар ёки жумҳурийчилардан олиб Америка барча расмийларининг мақсадида бўлган сценарияларни ташкил этади.
Америка сиёсатчилари турли шакллар билан Эронга қарши давлатни ағдариш сценарияларини ижро этишди. Эндиликда ҳам, Трамп ўз мақсадларига эришиш учун Эронга қарши ўтмишда йўл қуйган уша хатоларга йўл қуймоқда.
Американинг ҳозирги давлати Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам минтақадаги айрим режимлардек зарар кўрадиган ёки заиф мамлакат ҳамда ўтмишдан ҳам кучлироқ бўлган Эронга қарши таҳдид солиш ва уни таслим эта олади,- деб тасаввур этдмоқда.
Вашингтон Пост газетаси 2016 йил ноябр ойида чоп этган ўз мақоласида шамсий 1332 йили 28 мурдод ойида (1953 йили август ойида) юз берган давлат тунтарувида Американинг уйнаган роли ҳамда Эронда ҳукуматни ўзгартириш зарурлиги ҳақида Америкадаги янги расмийларнинг нуқтаи назарига ишора этиб, шундай ёзди:
"Америка расмийлари ўзларининг тарихини эсдан чиқариб, уларнинг жиддий мағлубиятига сабаб бўладиган хавфли уйинга қўл уришмоқда"
Америка ҳозирги кунда Исломий Инқилоб ғалабасидан 41 йил ўтиши ва Исломий Жумҳурият тизими кучли ва қудратли бир тизимга айланганидан кейин турли ёвуз мақсадлар билан шуғулланмоқда.
Эроннинг жиддий душмани ва бир неча ой олдин истеъфога чиққан Трампнинг маслаҳатчиси Жон Болтон мунофиқин гуруҳчаси тўпламида, 2017 йили июль ойида баён этган ўзининг изҳоротида, биз бугун Эрон ҳукуматига жиддий мухолиф бўлган Америка президентига эгамиз. Америка президенти сиёсатини қайта текшириб қуйишнинг натижаси шундай бўлиши лозимки, 1979 йилда юзага келган Имом Хумайнийнинг ҳукумати 40 йилга етмаслигини аниқлашиши лозим,-деб таъкидлади.
Бундай сафсаталар "Ҳенсон" деб номланган лойиҳанинг бири қисми ҳисобланадиким, миллий хавфсизлик тадқиқотлар институти томонидан тайёрланди ва Оқ Уйнинг хавфсизлик расмийларига яқин бўлган марказнинг самараси ҳисобланади. Бу лойиҳа Баржом ядровий келишувидан Американинг чиқишидан икки кун ўтгач Вашингтон Фери Бикен газетаси томонидан нашр этилди.
Мазкур лойиҳа шуни кўрсатдики, Трамп давлати ҳоким тизим ва Эрон халқи ўртасида ихтилоф ижод этиш билан Эрондаги тизимни ағдариш вариантини ишчи дастурга киритган.
Хенсон лойиҳасига кўра, Эрон қаршисида Америка давлатига таклиф этилган сценариялардан бири бу Исломий Жумҳурият тизими ва халқ ўртасида душманлик ва қарамақаршиликни ижод этишдан иборат ва бу ёндошув Эрон ҳақида изҳор этиладиган ҳар бир паёмда риоят этилиши лозим.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз баёнотларида баён этганларидек, Эрон халқи билан Американинг жиддий душманлиги уларнинг қайта хато қилишлари ва ҳисоб-китобларда америкаликларни кўр қилиб қуйган.
Ул ҳазрат америкаликлар натижасиз уша фитна-найрангларини давом этишмоқда. Чунки душманлик ва гина-кудурат билан муносабат қилиш уларни тўғри баҳолаш ва ҳақиқатни дарк этишдан маҳрум этиб қуйган,-деб эслатиб ўтдилар.
Эронни ўз мақсадига эришиш учун бир баҳона этиб қабул қилишнинг ўзи Американинг замонадан орқада қолишининг натижасидир.
16 озар ойи ҳодисасига ҳам ана шу зовиядан қараш керак. Бу ҳодиса шуни кўрсатдики, Эрон халқи ҳеч қачон Американинг зўравонлиги ва ички ишларига аралашувини қабул қилмайди. Маълумки, Америка давлатининг мақсади Исломий Жумҳурият тизимини ағдаришдан бошқа нарса эмас.
Шунинг учун 16 озар ҳодисаси Эрон халқининг тарихий хотирасидан ҳеч қачон унитилмайди. Чунки бу ҳодиса ярим асрлик аралашуви давомида Эрон халқига қарши чиққан зўравон қудратлар душманлигининг ҳақиқий чеҳрасини намоён этади.
Шунингдек Америка турли режалар билан Эрон халқини ўз ҳукмронлиги остида қолдириш учун сайъ-ҳаракат олиб борди, аммо ҳеч қачон бу орзусига эришолмайди ва Американинг Эронга нисбатан ёвуз мақсадлари амалда татбиқ этилмайди.