Сурхондарёда шартли жиноятчилар қӯлга олинди (Фотожамланма)
(last modified Mon, 09 Dec 2019 12:20:13 GMT )
декабр 09, 2019 17:20 Asia/Tashkent
  • Сурхондарёда шартли жиноятчилар қӯлга олинди (Фотожамланма)

Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳарбий сафарбарлик бўлими ходимлари томонидан 27 ноябрдан 29 ноябргача ҳамда 4 декабрь кунлари 2019 йил учун мўлжалланган ўқув машғулотлари юзасидан Термиз шаҳар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳарбийлар, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, ҳокимият ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги “Дўстлик”, “Жўйжангал” ва “Аму соҳиллари” маҳалла ҳудудларида махсус тактик амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.​

Ўқув машғулотида шартли жиноятчиларни аниқлаш, уларни қўлга олиш ва уларда мавжуд бўлган ўқ отар қуроллардан зарарсизлантириш, энг асосий вазифаси эса шартли жиноятчилар томонидан Термиз шаҳри аҳолисига зарар етказмаслик вазифалари топширилиб, вазифалар режа асосида адо этилди.