Теҳронда Афғонистон хавфсизлигига бағишланган "Минтақа хавфсизлиги музокараларининг иккинчи йиғилиши" ўтказилди
Бугун Теҳронда бошланган "Минтақавий хавфсизлик музокараларнинг иккинчи йиғилишида Эрон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатларининг миллий хавфсизлик олий кенгаши котиблари, юқори мартабали хавфсизлик масъуллари ва миллий хавфсизлик маслаҳатчилари иштирок этишди.
Эрон ислом жумҳуриятининг миллий хавфсизиги бўйича олий кенгаши котиблиги ташаббуси ва мезбонлиги билан ўтказилаётган бир кунлик бу йиғилиш Афғонистон ва терроризмнинг турли хилларига кўптомоналама қарши кураш олиб бориш мавзусига бағишланган.
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгашининг бош котиби Али Шамхоний сешанба куни "Минтақавий хавфсизлик музокараларнинг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун Теҳронга келган Хитой миллий хавфсизлик вазири Чин Ван Чинг билан учрашганида, йиғилишга аъзо мамлакатларнинг муштарак ёрдамлари билан минтақада хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатиш учун консруктив сайъ-ҳаракат олиб бориш мумкин,-деб айтди.
Аммо минтақавий хавфсизлик минтақа мамлакатларининг тақдирига қандай тасир етказиши мумкин? Афғонистондаги нотинчликлар минтақадаги бошқа мамлакатлар учун кескинлик ҳисобланадими?
Афғонистонда нотинчликларнинг сабабини аниқлаш учун ушбу мамлакатда мавжуд бўлган нотинчликларнинг сабабини топиш лозим.
Афғонистон ўтган бир неча ўн йилликлар давомида уруш ва тўқнашувлар билан гирифтор бўлиб қолган. Американинг Афғонистонга қилган ҳужуми ва ушбу мамлакатни ишғол этиши ҳамда НАТО ташкилоти кучларининг узоқ муддат давомида ушбу ўлкада ҳузур топиши Афғонистон тақдирини нотинчликлар ва бўҳронга юзмаюз этган омиллардан саналади.
Америка ва Нато ташкилотининг бир неча йил Афғонистонда ҳузур топиши ва уни ишғол этишининг натижаси терроризмнинг кенгайиши ва бир неча маротаба наркотик моддаларни ишлаб чиқариш мизонининг кўпайиши эди. Инклюзив давлатни ташкил этишда мавжуд бўлган ихтилофлар, қавмий гуруҳлар ўртасида рақобатнинг мавжудлиги, ифротий кучларнинг борлиги ушбу мамлакатнинг хавфсизлиги ва сиёсий вазъатини мураккаблаштирган ва Афғонистонни низо ва тортишувлар марказига айлантириб қуйган сабаблардан ҳисобланади.
Афғонистонда тинчликни қайтариш йўли нимада деган савол вужудга келади.
Бу ҳақда иккита нуқтаи назар мавжуд:
1- Афғонистон минтақада хавфсизлик марказининг ядроси ҳисобланади. Бу нуқтаи назарга кўра, агар минтақада нотинчлик ҳукмрон бўлса, бунинг сабаби Афғонистонда нотинчликнинг мавжудлигидан келиб чиққан. Бинобарин ушбу мамлакатда тинчликни ўрнатиш билан хавфсизликни қўлга киритиш лозим.
2- Нотинчликларнинг томирини Афғонистоннинг ташқарисидан топиш лозим. Табиийки, Американинг Афғонистондаги аралашуви минтақа ва ушбу ўлкага кенг нотинчликлар ва кескинликларни юклатган. Афғонистоннинг бугунги вазъияти ўтмишда ушбу мамлакатнинг ички ишларига дахолат этишнинг натижасидир. Шунинг учун Афғонистон ва минтақадаги нотинчликлар ички ва ташқи омилларнинг тасири остида вужудга келган.
Шу сабабдан бу мамлакатда хавфсизлик ва тинчлик музокаралари маданий, ижтимоий, иқтисодий сиёсий ва хавфсизлик масалаларининг мажмўаси бўлиши керак. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Афғонистон масласини фақат ҳарбий нуқтаи назардан таҳлил этмаслик керак. Афғонистон мушкулотларини ҳал этишнинг йўли минтақавий ва халқаро имкониятлардан фойдаланиш ҳамда сиёсий қонунга эга бўлган гуруҳлар ўртасида ички мулоқот ва музокара этишни мустаҳкамлашдан иборат.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган "Осиё юраги" вазирлари саккизинчи конфренциясида, барча гурҳлар ва сиёсий қанотлар, жумладан Афғонистон давлати бошчилигидаги Толибон гуруҳининг иштироки билан афғонистонликларнинг ҳидояти ва моликияти назорати остида бўлган афғон-афғон ўртасидаги тинчлик жараёнини Эрон қўллаб-қувватлашишини баён этиш зимнида, (Bonn 2001) конфренцияси мувафаққиятларини сақлаб қолиш йўлида айниқса Афғонистон Ислом Жумҳурияти асосий қонун доирасида тинчлик жараёнини осонлаштириш учун ихтиёримизда бўлган барча имконият ва воситалардан ҳар қандай сиёсий йўлга эришиш учун мустаҳкам бир пойдевор сифатида фойдаланишимиз керак,-деб таъкидлади.
Шуниса маълумки, минтақавий консенсусга келиш билан ушбу йўлда муҳим қадам қуйиш мумкин.
Теҳронда Эрон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мамлакатларининг миллий хавфсизлик олий кенгаши котиблари, юқори мартабали хавфсизлик масъуллари ва миллий хавфсизлик маслаҳатчилари иштирокида "Минтақавий хавфсизлик музокараларнинг иккинчи йиғилишини ўтказиш барча гуруҳлар ўртасида келишувга келиш ва музокара қилиш йўли билан Афғонистон устувор тинчликка эришиши учун умумий натижаига келиш учун бир фурсатдир.
-
Шамхоний: минтақада тинчликни кучайтириш учун Эрон ва Россия ҳамкорликларини кенгайтириш зарур
-
Хитой миллий хавфсизлик вазири: бирёқлама сиёсатлар Халқаро миқёсидаги хавфсизликка зарба бермоқда